Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар 9 миллионгача жаримага тортилиши мумкин

© Pexels / EKATERINA BOLOVTSOVAСудейский молоток
Судейский молоток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Энди ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар 9 миллионгача жарима тортилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар 9 миллионгача жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда президент имзолаган ЎРҚ–874-сонли қонунда назарда тутилган.
Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш:
БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:
БҲМнинг 75 бараваридан 150 бараваригача (24 млн 750 минг сўмдан 49 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, аваалроқ Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаърий никоҳ ўқиганлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш режалаштирилаётгани маълум қилинганди.
Сўнгги пайтларда республикада фақатгина диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳлар сони ва бунинг ортидан кўпхотинлик ҳолатлари ортиб бормоқда. 2022 йилда республика бўйича 18 955 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган. 2021 йилда ушбу кўрсаткич 19 037 тани, 2020 йилда 16 564 тани ташкил қилган.
Никоҳ белгиланган тартибда ФҲДЁ органларида қайд этилмагани оталикни белгилаш, алимент тайинлаш, мерос масалаларига оид турли хил муаммоларни келтириб чиқариб, натижада фуқароларда, айниқса аёлларда давлатнинг ҳуқуқий сиёсатига нисбатан бўлган ишончи йўқолишига сабаб бўлмоқда.
Янгиликлар лентаси
0