https://sputniknews.uz/20230905/shariy-nikoh-jinoiy-javobgarlik-38584597.html
Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қонун лойиҳаси билан никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда. Қайд этиш жоизки, ҳозир Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаърий никоҳ ўқиган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси 2-қисми (Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш), 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) ва 47(3)-моддаси 3-қисми (Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш) асосида жаримага тортиб келинади.
2023-09-05T14:06+0500
2023-09-05T14:06+0500
2023-09-05T14:44+0500
жамият
ўзбекистон
олий мажлис қонунчилик палатаси
никоҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1e/22452492_345:610:2300:1709_1920x0_80_0_0_80556505c70bfed62592b959d9d56b0f.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаърий никоҳ ўқиганлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қабул қилишди.Қайд этилишича, Конституциянинг 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши мустаҳкамлаб қўйилди.Амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамай, сўнгги пайтларда республикада фақатгина диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳлар сони ва бунинг ортидан кўпхотинлик ҳолатлари ортиб бормоқда2022 йилда республика бўйича 18 955 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган. 2021 йилда ушбу кўрсаткич 19 037 тани, 2020 йилда 16 564 тани ташкил қилган.Никоҳ белгиланган тартибда ФҲДЁ органларида қайд этилмагани оталикни белгилаш, алимент тайинлаш, мерос масалаларига оид турли хил муаммоларни келтириб чиқариб, натижада фуқароларда, айниқса аёлларда давлатнинг ҳуқуқий сиёсатига нисбатан бўлган ишончи йўқолишига сабаб бўлмоқда.Депутатлар бу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилишига ишонч билдиришди.Қайд этиш жоизки, ҳозир Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаърий никоҳ ўқиган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси 2-қисми (Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш), 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) ва 47(3)-моддаси 3-қисми (Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш) асосида жаримага тортиб келинади.
https://sputniknews.uz/20230905/qoshxotinlik-targib-javobgarlik-38582445.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1e/22452492_895:673:2276:1709_1920x0_80_0_0_afd894a2bd0fb1a7b577fc592b2bfb2d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ноқонуний шаръий никоҳ ўқиганлар жиноий жавобгарлик қонун ўзбекистон
ноқонуний шаръий никоҳ ўқиганлар жиноий жавобгарлик қонун ўзбекистон
Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
14:06 05.09.2023 (янгиланди: 14:44 05.09.2023) Ноқонуний никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаърий никоҳ ўқиганлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқиб,
қабул қилишди. Қонун лойиҳаси билан никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Қайд этилишича, Конституциянинг 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши мустаҳкамлаб қўйилди.
Амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамай, сўнгги пайтларда республикада фақатгина диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳлар сони ва бунинг ортидан кўпхотинлик ҳолатлари ортиб бормоқда
2022 йилда республика бўйича 18 955 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган. 2021 йилда ушбу кўрсаткич 19 037 тани, 2020 йилда 16 564 тани ташкил қилган.
Никоҳ белгиланган тартибда ФҲДЁ органларида қайд этилмагани оталикни белгилаш, алимент тайинлаш, мерос масалаларига оид турли хил муаммоларни келтириб чиқариб, натижада фуқароларда, айниқса аёлларда давлатнинг ҳуқуқий сиёсатига нисбатан бўлган ишончи йўқолишига сабаб бўлмоқда.
Депутатлар бу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилишига ишонч билдиришди.
Қайд этиш жоизки, ҳозир Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаърий никоҳ ўқиган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси 2-қисми (Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш), 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) ва 47(3)-моддаси 3-қисми (Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш) асосида жаримага тортиб келинади.