https://sputniknews.uz/20231101/mdh-bosh-kotibi-rus-tili-40571419.html
МДҲ бош котиби рус тилидаги ОАВларга эҳтиёж ортиб бораётганини маълум қилди
МДҲ бош котиби рус тилидаги ОАВларга эҳтиёж ортиб бораётганини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Лебедевнинг сўзларига кўра, янги рақамли воқелик даврида ташкилот мамлакатларида оммавий ахборот воситаларининг роли айниқса юқори.
2023-11-01T19:10+0500
2023-11-01T19:10+0500
2023-11-01T19:10+0500
мдҳ
рус тили
россия
сергей лебедев
оав
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33816913_0:125:3072:1853_1920x0_80_0_0_5bc276cafd92d95bc1d9a2b2347de932.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида рус тилидаги оммавий ахборот воситаларига талаб ташкилотга аъзо мамлакатларда рус тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёж фонида ортиб бормоқда. Бу ҳақда “Ўзгарувчан дунёда медиа ривожланиши” II форуми иштирокчиларига қутлов нутқида МДҲ бош котиби Сергей Лебедев таъкидлаган.Лебедев МДҲ давлатларининг журналистлар ҳамжамияти ушбу талабни қондириш, ёшларни рус тилини, жумладан, “юқори технологиялар ва коммуникация каналлари ёрдамида” тарғиб қилишга жалб этиш устида фаол иш олиб бораётганини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, янги рақамли воқелик даврида ташкилот мамлакатларида оммавий ахборот воситаларининг роли айниқса юқори, чунки медиа ишончли маълумотларни узатувчи, жамоатчилик фикрини шакллантирувчи, шунингдек, инсон ҳаётидаги барча соҳаларга таъсир кўрсатадиган асосий канал бўлиб қолмоқда.
https://sputniknews.uz/20231101/zaxarova-mdh-40570460.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33816913_199:0:2930:2048_1920x0_80_0_0_2f07cd59e1098e7d568cf78d28397ae4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ бош котиби рус тилидаги оавларга эҳтиёж ортиб бораётганини маълум қилди
мдҳ бош котиби рус тилидаги оавларга эҳтиёж ортиб бораётганини маълум қилди
МДҲ бош котиби рус тилидаги ОАВларга эҳтиёж ортиб бораётганини маълум қилди
Лебедевнинг сўзларига кўра, янги рақамли воқелик даврида ташкилот мамлакатларида оммавий ахборот воситаларининг роли айниқса юқори.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида рус тилидаги оммавий ахборот воситаларига талаб ташкилотга аъзо мамлакатларда рус тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёж фонида ортиб бормоқда. Бу ҳақда “Ўзгарувчан дунёда медиа ривожланиши” II форуми иштирокчиларига қутлов нутқида МДҲ бош котиби Сергей Лебедев
таъкидлаган.
“Жорий йил Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида рус тили йили деб эълон қилинди, бу миллатлараро мулоқотнинг универсал иш тили ва барча соҳаларда мулоқотнинг энг муҳим ишчи воситаси бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, уни ўрганишга бўлган катта қизиқиш ва эҳтиёж фонида рус тилидаги оммавий ахборот воситаларига талаб ортиб бормоқда”, - деди у.
Лебедев МДҲ давлатларининг журналистлар ҳамжамияти ушбу талабни қондириш, ёшларни рус тилини, жумладан, “юқори технологиялар ва коммуникация каналлари ёрдамида” тарғиб қилишга жалб этиш устида фаол иш олиб бораётганини таъкидлади.
“Оммавий ахборот воситаларига ишончнинг глобал инқирози журналистларнинг профессионаллиги, фуқаролик позицияси ва этикаси масалаларини биринчи ўринга қўймоқда”, - деди МДҲ Бош котиби.
Унинг сўзларига кўра, янги рақамли воқелик даврида ташкилот мамлакатларида оммавий ахборот воситаларининг роли айниқса юқори, чунки медиа ишончли маълумотларни узатувчи, жамоатчилик фикрини шакллантирувчи, шунингдек, инсон ҳаётидаги барча соҳаларга таъсир кўрсатадиган асосий канал бўлиб қолмоқда.