Захарова МДҲ мамлакатлари ОАВлари аҳамияти ҳақида гапирди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМария Захарова
Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакили миллий ОАВлар МДҲ аҳолисини хориж дезинформациясидан ҳимоя қилишга ёрдам беришини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Миллий ОАВлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига ўзига хослигини сақлаб қолишга ва фуқароларни хориж дезинформациясидан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия сегодня” медиагуруҳи халқаро мултимедиа матбуот марказидаги “Ўзгарувчан дунёда медианинг ривожланиши” II медиа форуми давомида маълум қилди.

“Миллий оммавий ахборот воситалари декоратив ва рамзийдан ҳақиқий бўлди. Бу ҳозир ягона зидди-заҳар ва ҳалокатли ривожланишнинг олдини олишнинг усули ҳисобланади. Агар миллий, жумладан, МДҲнинг умумий маконига интеграция қилинган, ўзаро шартнома тузаётган ОАВлар бўлмаганида, биз ахборот қуллари бўлган бўлардик, суверенитет учун қилган барча нарсамизни йўқотган бўлардик, ўзига хослигимизни тўлиқ йўқотган бўлардик”, - деди Захарова. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатларида ўз ОАВларини ташкил этаётган пайтда улар дунё холдинглари билан рақобат қила олмаслигидан хавфсирашган, шу боис уларга “декоратив” роль ажратилган.
Аммо етакчи журналистлар, жамоат ва давлат арбоблари саъй-ҳаракатлари билан Ҳамдўстликнинг миллий ОАВлари замонавий жамиятда муҳим ролни ўйнамоқда, дея таъкидлади дипломат.
Медиа форум Москвада бўлиб ўтмоқда ва у оммавий ахборот воситаларининг ҳозирги ҳолати ва фаолияти истиқболларини таҳлил қилишга бағишланган.
II медиа форум ялпи мажлисининг мавзуси – “Халқаро журналистиканинг келажаги”. Панел сессияларда медиа соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш, Telegram-каналларни самарали юритиш стратегиялари, Ҳамдўстликнинг русийзабон ОАВлари ривожланиши ва журналистика соҳасида талабаларни тайёрлаш хусусияти муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0