Махсус операция: 1 ноябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишБоевая работа артиллеристов на Запорожском направлении.
Боевая работа артиллеристов на Запорожском направлении. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ноябрь ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилояти Синковка қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 57-механизациялашган бригадасининг иккита ҳужумини қайтарди. Бу йўналишда душман йўқотишлари 245 нафар ҳарбий хизматчи, иккита машина, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, "Мста-Б" гаубицаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламасини ташкил этди.
Харков вилоятининг Волочанск ва Огурцово аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 1-махсус бригадасининг ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи Петровское аҳоли пункти ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг 47 ва 67-механизациялашган бригадаларининг 2 та ҳужумни қайтарди.
ЛХРнинг Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 63-механизациялашган бригадасининг ишчи кучи жамланган позиция ўққа тутилди. Душманнинг кунлик йўқотишлари 200 тагача ҳарбий хизматчи, учта машина, шунингдек, Британияда ишлаб чиқарилган АС-90 ўзиюрар артиллерия тизимини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Курдюмовка ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 28, 93 механизациялашган ва 3-ҳужум бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини тўпланган позицияларга зарба берди. Душманнинг ушбу йўналишдаги умумий йўқотишлари 245 нафаргача ҳарбий хизматчи (ҳалок бўлган ва яраланганин), учта танк, шу жумладан Германияда ишлаб чиқарилган Leopard, учта автомашинани ва иккита Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи Угледар, Урожайное ва Старомаёрское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган, 58 мото-ўқчи пиёда бригадалари ва 128-ҳудудий мудофаа бўлинмаларининг шахсий таркиби ва техникаси жамланган позицияга зарба берди. Душман йўқотишлари 190 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, иккита зирҳли жанговар машина ва олтита техникани ташкил этди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари Работино ва Вербовое аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 33, 65, 117 ва 118-механизациялашган бригадалари шахсий таркибига зарба берди. Жанглар натижасида УҚКнинг 80 нафаргача ҳарбий хизматчиси, учта зирҳли жанговар машина ва иккита автомобиль йўқ қилинди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида, Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари 80 нафаргача ҳарбий хизматчи ва тўртта техникани ташкил этди.
Россия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 129 та ҳудудда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Бундан ташқари, УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси ва 31-тезкор бригадаси бўлинмаларининг қўмондонлик ва кузатув постларига зарба берилди.
Сўнгги 24 соат ичида Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ДХРнинг Куроедовка ва Новоселовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита Су-27 самолётини уриб туширди.
Ҳаво мудофаа кучлари, электрон кураш ва ўқ отиш қуроллари ёрдамида 8та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ва "Ураган" тизимлари ракеталари ҳамда JDAM бошқарилувчи бомбаларини тутиб олди.
Харков вилоятининг Лозовая, Олшана, ДХРнинг Волноваха, Подгорное ва Клешеевка, ЛХРнинг Золотаревка, Новое, Очеретоватое, Запороже вилоятининг Тарасовка, Херсон вилоятидаги Саги ва Раденск аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 48 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Умумий ҳисобда, махсус ҳарбий операция бошлангандан Украина Қуролли кучлари 520та самолёт, 254та вертолёт, 8512та учувчисиз аппарати, 441та зенит-ракета тизими, 13089та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1172та кўп ракетали тизимлар, 6941та дала артиллерияси ва миномётлари, шунингдек, 14 865 дона махсус ҳарбий автомобиллардан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0