Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти бош котибини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти бош котибини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти бош котибини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасида биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ва унинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасида биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ва унинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ўтган даврда юздан ортиқ тадбирлар ўтказилди, амалий ҳамкорлик учун қатор янги майдонлар ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Халқаро туркий маданият ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди.
Учрашувда ТДТ доирасида савдо, “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт ва логистика, туризм, экология, ёшларга оид сиёсат, туркий халқларнинг маданий ва тарихий меросини оммалаштириш соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни Қозоғистон пойтахти Остана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) юбилей Х саммити бўлиб ўтади. Тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия раҳбарлари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0