https://sputniknews.uz/20231031/ozbekiston-afgoniston-1-mlrd-shartnoma-bitim-40499039.html
Ўзбекистон Афғонистон билан 1 млрд сўмдан ортиқ шартнома ва битимлар имзолади
Ўзбекистон Афғонистон билан 1 млрд сўмдан ортиқ шартнома ва битимлар имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Қобулда бўлди.
2023-10-31T07:40+0500
2023-10-31T07:40+0500
2023-10-31T11:18+0500
афғонистон
ўзбекистон
савдо
ҳамкорлик
жамшид ходжаев
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1f/40498876_97:0:1280:665_1920x0_80_0_0_9302ede2896f0e5ec12cfe5d423c3b38.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 1 млрд сўмдан ортиқ экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди. Бу ҳақида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 1 млрд 185 млн сўмлик экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди. Бундай натижага Ўзбекистон делегациясининг Кобулга амалий ташрифи чоғида эришилди.Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Кобул шаҳрида Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Мулла Бародар билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор масалалар муҳокама қилинди.Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Афғонистон вазирлик ва идоралари иштирокида кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди, унда савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.Мамлакат делегация таркибидан Ўзбекистоннинг энергетика, сув хўжалиги, кончилик саноати ва геология, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, саноат ва савдо, транспорт, ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, бир қатор бошқа идоралар, тармоқ агентликлари ҳамда уюшмалари раҳбарлари ўрин олди.Муҳокама этилган масалалар:Ўзбекистон делегациясининг Кобулга ташрифи доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси, шунингдек, икки мамлакатнинг давлат идоралари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида “B2B” ҳамда “G2B” форматидаги учрашувлар ўтказилди.
https://sputniknews.uz/20231030/ozbekiston-farmatsevtika-afgoniston-40484238.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1f/40498876_196:0:1156:720_1920x0_80_0_0_fd243515b21a6a9445a409e21fd8d13a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамшид ходжаев ўзбекистон афғонистон афғонистон бош вазири ўринбосари абдул ғани мулла бародар
жамшид ходжаев ўзбекистон афғонистон афғонистон бош вазири ўринбосари абдул ғани мулла бародар
Ўзбекистон Афғонистон билан 1 млрд сўмдан ортиқ шартнома ва битимлар имзолади
07:40 31.10.2023 (янгиланди: 11:18 31.10.2023) Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Қобулда бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 1 млрд сўмдан ортиқ экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди. Бу ҳақида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
хабар берди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 1 млрд 185 млн сўмлик экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди. Бундай натижага Ўзбекистон делегациясининг Кобулга амалий ташрифи чоғида эришилди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Кобул шаҳрида Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Мулла Бародар билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Афғонистон вазирлик ва идоралари иштирокида кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди, унда савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Мамлакат делегация таркибидан Ўзбекистоннинг энергетика, сув хўжалиги, кончилик саноати ва геология, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, саноат ва савдо, транспорт, ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, бир қатор бошқа идоралар, тармоқ агентликлари ҳамда уюшмалари раҳбарлари ўрин олди.
Муҳокама этилган масалалар:
"Сурхон – Пули-Хумри" электр узатиш тармоғи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш;
Ўзбекистоннинг Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларидаги савдо уйлари фаолиятини қайта тиклаш ва жонлантириш;
Афғонистонда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ваколатхонасини очиш;
Халқаро юк ташиш, божхона назорати ҳамда фойдали қазилмали конларни ўрганиш ва ривожлантириш.
Ўзбекистон делегациясининг Кобулга ташрифи доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси, шунингдек, икки мамлакатнинг давлат идоралари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида “B2B” ҳамда “G2B” форматидаги учрашувлар ўтказилди.
“Натижаларга кўра, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, транспорт-логистика, кимё саноати, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, чарм-пойабзал, электротехника саноати каби соҳаларда 1 млрд 185 млн сўмлик экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди”, — дейилади хабарда.