Ўзбекистон фармацевтика соҳасида Афғонистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

© Минздрав УзбекистанаАбдулла Азизов
Абдулла Азизов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
Афғонистон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори препаратлари ва маҳсулотларини Афғонистонга етказиб бериш борасида рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Афғонистон билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Кобул шаҳрида бўлди.
Халқаро бизнес марказида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” кўргазмасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов раҳбарлигидаги бир гуруҳ соҳа масъул ходимлари ҳам иштирок этди. Бу ерда 300 дан ортиқ тиббий маҳсулотлар намойиш қилинди.
Шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида “B2B” форматидаги учрашувлар ўтказилиб, музокаралар олиб борилди. Кўргазмада 4000 га яқин тиббий маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика хизмати директори Ҳамид Формулой Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори препаратлари ва маҳсулотларини Афғонистонга етказиб бериш борасида рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришни таклиф қилди.
Бу масалада тиббий маҳсулотларни рўйхатга олиш ваколатига эга бўлган Афғонистон озиқ-овқат ва дори воситалари миллий уюшмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Учрашувлар доирасида Афғонистон тадбиркорлар маслаҳат кенгаши соғлиқ масаласи бўйича ўринбосари доктор Муҳаммад Ҳошим Ваҳааж билан ушбу мамлакатдаги хусусий шифохоналарга дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техникаларни юртимиздан импорт қилиш, беморларни Ўзбекистонга даволашга юбориш масаласи муҳокама этилди.
Шунингдек, Ўзбекистондаги тиббий маҳсулотлар ва даволаш жараёнлари билан танишиш мақсадида Афғонистон делегацияси ташрифи амалга оширилиши бўйича келишувга эришилди.
Кобул Савдо ва саноат палатаси кенгаши аъзоси Забиҳуллаҳ Момен Зада билан экспорт-импорт масалалари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0