Махсус операция: 31 октябрнинг асосий воқеалари
21:41 31.10.2023 (янгиланди: 21:42 31.10.2023)
© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишПодготовка экипажей БТР и БМП на полигоне в тыловом районе СВО
© Sputnik / Станислав Красильников
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 31 октябрь ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Синковка қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 54-механизациялашган бригадасининг бешта ҳужумни қайтарди. Душманнинг йўқотишлари 60 тагача ҳарбий хизматчи, тўртта танк, улардан иккитаси Германияда ишлаб чиқарилган Leopard учта зирҳли жанговар машина, иккита автомашина, шунингдек, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи ҳаракатлари Червоная Диброва ва Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 21 ва 24 механизациялашган бригадаларининг учта ҳужумни қайтарди. УҚК йўқотишлари 250 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизимини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Клешеевка ва Курдюмовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 42 ва 93 механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этди. Душман умумий йўқотишлари 170 нафар ҳарбий хизматчи, учта танк, иккита Bradley пиёда жанговар машинаси, учта зирҳли жанговар машина ва иккита автомашинани ташкил этди.
Кун давомида артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М198 ва М119, Д-20 ва Д-30 гаубицалари, ўзиюрар артиллерия бирликлари: Полшада ишлаб чиқарилган "Краб", "Акация ва "Гвоздика" ва иккита "Град" ёппасига ўт очиш тизими йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари бўлинмалари Угледар ва Старомаёрское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси ва 128-ҳудудий мудофаа бригадаси ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Кун давомида душман йўқотишлари 160 нафаргача ҳарбий хизматчиларни, иккита зирҳли жанговар техника, еттита техникани, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил этди.
Запороже йўналишида Работино қишлоғида Россия қўшинлар гуруҳи бўлинмалари УҚКнинг 118-механизациялашган бригадасининг ҳужумини қайтарди. УҚК йўқотишлари 140 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, бешта зирҳли жанговар машина, олтита пикап ва иккита М109 Paladin гаубицасини ташкил этди.
Херсон йўналишида Днепр қўшинлари гуруҳи армия авиацияси ва артиллерия билан ҳамкорликда УҚКнинг 35 ва 36 денгиз пиёдалари бригадаларининг ишчи кучи ва техникаси тўпланган ҳудудга ўт очди. Душман йўқотишлари 125 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита транспорт воситаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицасини ташкил қилди.
Армия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 132 та ҳудудда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасини мағлуб этди. Бундан ташқари, Одесса вилоятининг Малодолинское қишлоғи ҳудудида учувчисиз аппаратлари ва экипажсиз катерлар ишлаб чиқариш майдончаларига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида Запороже вилоятининг Приветное ва Херсон вилоятининг Веровка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Ҳаво кучларининг МиГ-29 самолёти ва Ми-8 вертолёти уриб туширилди.
Шунингдек, 8та "Storm Shadow" қанотли ракеталари, иккита "Нептун" кемага қарши ракеталари ва олтита АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ракеталари тутиб олинди.
Бундан ташқари, Золотаревка, Подгорное ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 33 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Умумий ҳисобда, махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 518 та самолёт, 254 та вертолёт, 8 464 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета комплекси, 13 044 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1 172 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 6929 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 14797 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.