Тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин — Ўзбекистонда 31 октябрь учун об-ҳаво

© Элина БекназароваҚамчиқ довони
Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
Эртага республиканинг баланд тоғларда ёғингарчилик ёмғир, қор бўлади.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Эртага, 31 октябрь куни, республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи яримда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13-15 даража илиқ, кундузи +17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4-9 даража илиқ, кундузи +10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11-16 даража илиқ, кундузи +15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11-16 даража илиқ, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11-16 даража илиқ, кундузи +20-25 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12-17 даража илиқ, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15 даража илиқ, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5-10 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0