Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади

© Sputnik/Зафар ХалиловЯркие краски осени в Ташкентском ботаническом саду.
Яркие краски осени в Ташкентском ботаническом саду. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
Эртага мамлакат ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида октябрь ойи учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг ўртасига келиб ҳаво +27...+30 даражагача, жанубда +32 даражагача исийди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати +17...+22 даража атрофида бўлади.
Эртага мамлакат ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +17...+22 даражагача пасаяди.
1 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик тўхтайди ва бундай қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради. 1-2 ноябрь кунлари кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даражагача пасаяди, кундузи 1-2 ноябр кундари +17...+22 даража бўлади. 3 ноябрь куни ҳарорат бироз кўтарилади ва +19...24 даражани ташкил этади.
Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +27...+29 даража бўлади.
31 октябрь куни ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +17...+19 даражагача пасаяди.
1-2 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари +5...+8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +17...+20 даража илиқ атрофида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0