Дунё полициячиси ақлдан озди ва бунга Путин айбдор

© AFP 2023 / JOSEPH PREZIOSOАкция “Я поддерживаю Израиль” в Статлер-парке в Бостоне, штат Массачусетс, 18 октября 2023 года.
Акция “Я поддерживаю Израиль” в Статлер-парке в Бостоне, штат Массачусетс, 18 октября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
АҚШнинг БМТ вакилларига яширин босим ўтказиш услублари Фаластин-Исроил можаросида ишламай қолди. 120 та давлат можарони тўхтатишни ёқлаб овоз берди, 45 та давлат овоз беришда иштирок этмади ва атиги 14та давлат Америка таклифини маъқуллади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг Исроил ва Фаластинда зудлик билан сулҳ тузишга чақирувчи резолюцияси бўйича жума куни бўлиб ўтган овоз бериш ҳамма узоқ вақтдан буён гумон қилган нарсани очиб берди. Вашингтоннинг кун мавзуларидаги фикри ҳеч кимни қизиқтирмайди. Қўшма Штатлар БМТда деярли бутунлай яккаланиб қолган.
Араб давлатлари тақдим этган резолюциянинг моҳияти мутлақо оддий. Бу можародаги барча томонлардан ўт очишни тўхтатиш, сулҳ тузиш, тинч аҳолини гаровга олиш ва бир муддат бегуноҳ аёллар, қариялар ва болаларни ўлдирмасликни талаб қилади. Бу аниқ, инсонпарвар ғоя бўлиб, уни дунё мамлакатларининг мутлақ кўпчилиги маъқуллаган.
Резолюцияга 14 (сўз билан айтганда: ўн тўртта) давлат қарши чиқди. Рўйхатни АҚШ ва Исроил бошқаради, бунга ким ҳам шубҳа қиларди? Кейинги ўринларда эса, Австрия-Венгрия империясининг харобалари - Австрия, Венгрия, Чехия ва Хорватия. Ниҳоят, бизнинг азиз Парагвай, Гватемала, Фижи, Тонга, Маршалл ороллари, Микронезия ва Науру бор. Ҳеч кимни унутдингизми? Кечирасиз, Папуа-Янги Гвинея ҳам бор.
Булар, аслида, Вашингтон ўз ташқи сиёсатида таяниши мумкин бўлган иттифоқчилардир. Уларнинг таъсири ва ҳарбий қудратига киноя қилмайлик. Шуни таъкидлаш керакки, бизнинг замонамизнинг барча этакчи кучлари, Ер аҳолисининг мутлақ кўпчилиги БМТда Фаластин ва Исроил ерларида қон тўкилишини тўхтатиш тарафдори бўлган.
Аслида, БМТда овоз бериш тарихи жуда қизиқ мавзу. 2008 йилда немис олимлари америкаликлар ўттиз йил давомида БМТга аъзо бир юз қирқ уч давлатнинг овозларини қандай қилиб том маънода сотиб олгани ҳақидаги тадқиқотни нашр этишган эди. Бунинг учун давлат бюджетига пул қўшишдан бошлаб, шахсий грантлар ва ҳатто шантаж ва шахсий санкцияларгача қўлланилган.

Сўнгги бир ярим йил давомида АҚШ вакиллари Россияга қарши резолюциялар бўйича "тўғри" овоз жамлашга интилиб, БМТ саҳнали ортида жуда фаол ҳаракат қилишди. Бироқ, ҳар сафар улар буни тобора ёмонроқ уддалашар эди. Фаластин-Исроил масаласида ҳаммаси тамоман ишдан чиқди.

Франция, Бельгия, Испания, Португалия ва Ирландия араб давлатларининг ўт очишни тўхтатиш резолюциясини қўллаб-қувватлади. Британия ва Германия овоз беришда бетараф қолди. Вашингтоннинг энг яқин ва ишончли иттифоқчилари Канада, Австралия ва Япония ҳам — бетараф. Ҳатто Қўшма Штатларнинг том маънодаги арзандаси, АҚШдан қуроллар, маошлар, пенсиялар ҳамда Зеленский учун виллалар ва унинг рафиқасига бриллиантлар учун маблағ олувчи Украина ҳам — америкалик эгалари хоҳлаган тарзда овоз бермади.
Кутилганидек, барча Лотин Америка давлатлари, кичкина Доминикан Республикасидан тортиб Аргентина ва Бразилиягача — Америкаси Америка Қўшма Штатларига қарши овоз беришди.
Хўш, нима сабабдан "кемада бундай қўзғолон" кўтарилди? Биринчидан, замонавий можаролар ажойиб ва яққол далилларга эга. Улар минглаб камераларда суратга олинади ва реал вақтда эфирга узатилади. Дунёнинг исталган бурчагидаги томошабинлар нима бўлаётганини жонли ва барча тафсилотлари билан кузатиши мумкин.
Бугун Исроил ва Фаластинда содир бўлаётган воқеалар шу қадар даҳшатлики, дунё томошабинлари бу қонхўрликни тўхтатишни қаттиқ талаб қилмоқда. Аслини олганда, бугунги минглаб митингларнинг бутун моҳияти шундан иборат. Истанбул аэропортида ёки Париждаги Республика майдонида йиғилишларда тўпланган инсоният сиёсатчиларга қичқирмоқда: қон тўкилишини тўхтатиш учун ҳамма нарсани қилинг.
Араб давлатлари резолюциясига қарши овоз бериш — ўз мамлакатида кўп одамларни ўзингизга қарши қўйиш ва ўзингизни уруш қўзғатувчиси сифатида тарихга ёзиб қўйишдир. Бу кимга керак?
Бундан ташқари, Бош Ассамблеядаги овоз бериш ҳамма Вашингтон режимининг ташқи сиёсатидан ниҳоятда чарчаганини кўрсатди. Улар ўнлаб йиллар давомида дунёдаги барча қайноқ нуқталарга бензин сепиб чиқди. Энди буни ҳеч ким хоҳламайди.
Бугун дунё мамлакатлари элитаси америкаликлар бир канистр бензин билан эртага улайрнинг давлатига югуриб келиши мумкинлигини яхши тушунишади. Кўплаб одам қурбон бўлиши, шаҳарлар ёниши ва ундан сўнг мутлақ қашшоқлик келишини улар яхши тушунади. Бундай шармандаликни узоқроқда тўхтатган маъқул. Табиийки, дунёдаги аксарият давлатлар Вашингтонга ўз ўрнини кўрсатиб қўймоқчи бўлди.
Қўшма Штатларда бу зарба жуда оғриқли қабул қилинди, лекин улар ҳали ҳам нима бўлаётганини тушунишдан узоқда. Топталган ғурурнинг ноласи эшитилмоқда. Ва бунда ким айбдорлигини биласизми? Тўғри: Путин.
"Ғазодаги уруш Путинга у хоҳлаган нарсасини беради", деб нолийди The New York Times. "Россия можародан манфаатдор" эмиш. Хитой ҳам очко тўплаяпти - оҳ, қандай шармандалик. Ва кейин Путин Хитойга бориб келди - энди Россия ва Хитой раҳбарлари "дунё тартибини қайта тузади".
Сизларда виждон борми? Қанақа дунё тартиби? Ҳозир мен мана шу сатрларни ёзаётганимда Ғазо секторида юзлаб болалар, аёллар ва қариялар нобуд бўлмоқда. Ижтимоий тармоқларда чарчаган тиббиёт ходимининг ерга йиқилиб, йиғлаётгани акс этган видео тарқалди. Унинг нималарни кўрганини тасаввур қилиш қийин эмас. Агар Исроил армияси тўлиқ миқёсдаги қуруқлик операцияни бошласа ҲАМАС унга жавоб бериши муқаррар. Ва кейин Исроилда тинч аҳоли ўлишни бошлайди ва шу тариқа можароа янада кучаяди.
Бир пайтлар АҚШ минтақада нуфузли куч эди. Ҳозир эса улар бу даҳшатни тўхтатиш учун бор кучларини сарфлашлари керак. Лекин Вашингтонни бутунлай бошқа масала қизиқтиради — можарони ҳал қилишга Россия ва Хитойнинг аралашувига йўл қўймаслик. Худо кўрсатмасин, жаноб Блинкен "юзини йўқотади".
Айни пайтда, Россия, Хитой ва бошқа глобал ўйинчилар Ғазо ва Исроилда бегуноҳ одамларни ўлдиришни тўхтатиш учун бор кучини сарфламоқда. Вашингтон эса бор куни билан ғилдиракларга орасига чўп тиқишга уринмоқда - улар Яқин Шарқда қон тўхтовсиз оқишини хоҳлайди. Жаноб Блинкен ва жаноб Байденга шуниси қулайроқ.
АҚШни БМТда яккалаб қўйган шахсан Путинми? Йўқ, бунга уларнинг "дунёга ўт кетса ҳам мен бир пиёла чойимни ичиб олай" қабилида олиб бораётган сиёсати сабабчи бўлди. Аммо дунё ёнишни хоҳламайди, у бор кучи билан бунга қаршилик қилмоқда.
Америкалик классик Стивен Кингнинг ақлдан озган полициячи ҳақида "Умидсизлик" номли романи бор. Яхши ёзувчилар келажакни кўрадилар. Давлатлар узоқ вақтдан бери ўзларини дунё полициячиси деб кўрсатишган, аммо бугун бу полициячи оқлдан озгани ҳаммага аён. Кеч бўлмасдан уни изоляция қилиш — жаҳон ҳамжамиятининг долзарб вазифасидир.
Янгиликлар лентаси
0