Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 21-27 октябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая работа реактивной артиллерийской батареи ЦВО на Краснолиманском направлении
Боевая работа реактивной артиллерийской батареи ЦВО на Краснолиманском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Қуролли кучлари олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги ҳафта давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 21-27 октябрь ҳисоботи:

Россия Қуролли Кучлари 21—27 октябрь кунлари УҚКнинг артиллерия ўқ-дорилари арсеналларга, экипажсиз катерлар сақлаш жойларига, ёқилғи-мойлаш материаллари омборхоналари, ҳарбий аэродром инфратузилмасига, узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ҳамда учувчисиз аппаратлар ёдамида 19 та гуруҳли зарбалар берди.
Бундан ташқари, украиналик ҳарбийлар, миллатчилар ва хорижлик ёлланма аскарлар вақтинча жойлалашиш пунктларига зарба берилди. Зарбалар белгиланган нишонларга етиб борди.
Купянск йўналишида "Ғарб" бўйича қўшинлар гуруҳи ўтган ҳафта давомида душманнинг 47 та ҳужумини қайтарди ва фронт чизиғи бўйлаб ўз позицияларни яхшилади. Ивановка, Синьковка, Сергеевка ва Новоегоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКинг 25-ҳаво десант, 14, 32 ва 41 механизациялашган, 68-егер бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини йўқ қилинди. Бундан ташқари, УҚКнинг 4та қурол ва ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Душманнинг ҳафта давомидаги йўқотишлари 705 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи, бир танк, 11 та зирҳли жанговар техника, 19 та техника ва бешта дала артиллерия қуролини ташкил қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи Украина Қуролли Кучларининг 24, 63 ва 67-механизациялашган бригадалари ва Украина Миллий гвардиясининг 15-полкининг ҳужум отрядлари томонидан 45 та ҳужумни қайтарди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 1020 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 20 зирҳли жанговар техника, 14 та машина ва учта қуролни ташкил этди.
Донетск йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари ўтган ҳафтада Мариинка, Курдюмовка, Богдановка ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКучларининг 24, 54-механизациялашган ва 77-аэромобил бригадаларининг 9та ҳужумини қайтарди ва душманга қарши артиллерия зарбалари берди. УҚКнинг ушбу йўналишдаги умумий йўқотишлари 2055 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар (қурбонлар ва ярадорлар)ни, учта танк, 17 та зирҳли жанговар техникани, 22 та техникани, шунингдек, 16 та дала артиллерия қуролларини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида Старомаёрское, Угледар ва Урожайное аҳоли пунктлари ҳудудларида Россия қўшинлари УҚКнинг 58-мото ўқчи, 72-механизациялашган бригадаларини, шунингдек, 128- ҳудудий мудофаа бригадасини мағлуб этди. Ўтган ҳафтада душман йўқотишлари 885 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, бир танк, тўртта зирҳли жанговар машина, 17та машина ва тўртта дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари фаол мудофаа давомида Работино ва Вербовое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 65 ва 118чи механизациялашган, 82-ҳаво ҳужуми бригадасининг 19 та ҳужумни қайтардилар. Душманнинг жами йўқотишлари 435 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 15 танк, 17 зирҳли жанговар техника, 16 техника ва 17 дала артиллерия тўпини ташкил этди.
Херсон йўналишида ҳафта давомида артиллерия зарбалари натижасида Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари 485 тагача ҳарбий хизматчи (қурбонлар ва ярадорлар) 11 та артиллерия қуроли ва 20 та машинани ташкил этди.
Жанубий Донецк, Соледаро ва Бахмут йўналишларида ва Россия қўшинларининг "Ғарб" кучлар гуруҳи жавобгарлик зонасида, Украина ҳарбий хизматчиларининг маънавий ва психологик ҳолати жуда паст даражада. Бир ҳафта ичида Украина Қуролли Кучларининг 54-механизациялашган, 56-, 57- ва 58-мотоўқчилар бригадалари, 110- ва 115-ҳарбий мудофаа бригадаларидан 54 нафар украиналик ҳарбий хизматчиси ихтиёрий равишда таслим бўлди.
Ҳаво мудофаа тизимлари ёрдамида ўтган ҳафта давомида Украинанинг 208 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Бундан ташқари 19та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ва тўртта "Ураган" ракеталари, 2та АТАСМС оператив-тактик ракетаси, иккита "Нептун" кемага қарши ракетаси, олтита HARM радарга қарши ракетаси, 8та JDAM бошқариладиган ҳаво бомбалари ва С-200 зенит ракетаси тутиб олинди.
Россия Аэрокосмик кучлари ва ҳаво мудофаа тизимлари 1 октябрдан бугунга қадар Украина ҳаво кучларининг 31 та самолёти ва учта вертолёти, шу жумладан: 20 та Миг-29, саккизта Су-25, битта Су-24 бомбардимончиси, иккита Л-39 жанговар ўқув самолёти ва учта Ми- 8 вертолётгани йўқ қилинди.
Умумий ҳисобда, махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина 515 та самолёт, 253 та вертолёт, 8 312 та учувчисиз аппарат, 441 та зенит-ракета тизими, 12 960 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1169 та кўп ракетали тизимлар, 6893 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 14684 та ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0