Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон рейтингда сўнгги 5 йилликдаги энг яхши натижани қайд этди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси икки поғона юқорилаб, 73-ўринга кўтарилиб олган. "Оқ бўриларнинг” Осиё қитъасидаги ўрни эса ўзгармай қолган – 10-ўрин.
Қўшнилардан Қирғизистон 97, Қозоғистон 98, Тожикистон 109, Туркманистон эса 141-ўринларни банд этган.
Аргентина ҳамон рейтинг пешқадами. Франция рейтингда иккинчи поғонани банд этиб турибди. Бразилия кучли учликка якун ясаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси октябрь ойида Вьетнам (2:0) ва Хитойга (2:1) қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, ғалаба қозонган эди.
Янгиликлар лентаси
0