Футбол: Ўзбекистон Вьетнам устидан ғалаба қозонди

© Ассоциация футбола УзбекистанаМатч Узбекистан-Вьетнам
Матч Узбекистан-Вьетнам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Oбуна бўлиш
"Оқ бўрилар" Вьетнам дарвозасига жавобсиз иккита гол киритди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Учрашув Хитойнинг Далян шаҳридаги "Dalian Sports Center” стадионида бўлиб ўтди. Ўйиннинг 26-дақиқасида Остон Ўрунов индивидуал ҳаракатлари эвазига рақиб жарима майдонининг чапроғида узоқ масофадан рақиб дарвозасининг олис бурчагини аниқ нишонга олди ва Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди.
66-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов бурчакдан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни йириклаштирди - 2:0.
Учрашувда бошқа гол урилмади ва Ўзбекистон Вьетнам устидан 2:0 ҳисобида устун келди.
"Оқ бўрилар" энди 16 октябрь куни Хитойга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.
Янгиликлар лентаси
0