https://sputniknews.uz/20231026/mirziyoev-qozogiston-parlamenti-majlisi-raisini-qabul-qildi-40378693.html
Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлиси раисини қабул қилди
Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлиси раисини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
2023-10-26T18:30+0500
2023-10-26T18:30+0500
2023-10-26T18:34+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
шавкат мирзиёев
учрашув
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40377275_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f020bac3792d37d56f22db9b907f642a.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошановни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси Мирзиёевга Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Парламенти Мажлиси ўртасидаги Парламентлараро кенгашнинг бугун бўлиб ўтган биринчи йиғилишининг самарали натижалари алоҳида қайд этилди.Қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида, ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тажриба алмашиш, шу жумладан ёш депутатлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинди.
https://sputniknews.uz/20231026/ozbekiston-va-qozogiston-parlamentlararo-hamkorlikni-mustahkamlashga-kelishib-oldi-40357645.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40377275_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_53ca2230c46495336a0361b7d601c277.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев қозоғистон парламенти мажлиси раисини қабул қилди
мирзиёев қозоғистон парламенти мажлиси раисини қабул қилди
Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлиси раисини қабул қилди
18:30 26.10.2023 (янгиланди: 18:34 26.10.2023) Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошановни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси Мирзиёевга Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Парламенти Мажлиси ўртасидаги Парламентлараро кенгашнинг бугун бўлиб ўтган биринчи йиғилишининг самарали натижалари алоҳида қайд этилди.
Олий даражадаги келишувларни сўзсиз бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида, ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тажриба алмашиш, шу жумладан ёш депутатлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинди.