https://sputniknews.uz/20231026/ozbekiston-va-qozogiston-parlamentlararo-hamkorlikni-mustahkamlashga-kelishib-oldi-40357645.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди
Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилишда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Парламенти Мажилиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг Низоми имзоланди.
2023-10-26T13:27+0500
2023-10-26T13:27+0500
2023-10-26T13:27+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
ҳамкорлик
олий мажлис қонунчилик палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40357793_47:155:1190:798_1920x0_80_0_0_2b4a2fbac7c3313ef3f848d000409242.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Қозоғистон парламенти Мажилиси раиси Ерлан Кошанов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди. Шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.Кошанов икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон парламенти Мажилиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг Низоми имзоланди.Шу куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон парламенти Мажилиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.Қозоғистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40357793_131:80:1095:803_1920x0_80_0_0_ad29367c97e15504da8947f044c7e795.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ва қозоғистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди
ўзбекистон ва қозоғистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди
Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди
Йиғилишда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Парламенти Мажилиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг Низоми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Қозоғистон парламенти Мажилиси раиси Ерлан Кошанов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
хабар берди. Мулоқот чоғида делегация аъзоларига “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, унинг доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Кошанов икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.
“Учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар”, - дейилади хабарда.
Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон парламенти Мажилиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг Низоми имзоланди.
Шу куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон парламенти Мажилиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.
Унда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар, экология, энергетика ва сув ресурслари ва бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини тобора кенгайтириб бориш лозимлиги қайд этилиб, мазкур йўналишда устувор вазифалар белгилаб олинди.
Қозоғистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.