Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 26 октябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишГаубичный дивизион ЦВО на Краснолиманском направлении спецоперации.
Гаубичный дивизион ЦВО на Краснолиманском направлении спецоперации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 26 октябрь ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи бўлинмалари Синковка, Сергеевка аҳоли пунктлари ҳудудларидаУҚКнинг 41, 54, 67 механизациялашган ва 68чи қўриқчи бригадаларининг олтита ҳужумни қайтарди. Кун давомида душманнинг йўқотишлари 225 нафар ҳарбий хизматчиси (қурбонлар ва яраланган), бир танки, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта автомашинаси, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар бўлинмалари Червоная Диброва, Петровское ва Торское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 24- ва 67-механизациялашган бригадаларининг 4та ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 120 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита БМП, шунингдек, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Богдановка аҳоли пункти ҳудудида УҚК ҳужумини қайтарди. Андреевка, Клешеевка ва Васюковка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг шахсий таркиби ва техникасига зарба берилди. УҚКнинг ушбу йўналишдаги умумий йўқотишлари 295 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк, бешта зирҳли жанговар машина ва иккита автомашинани ташкил этди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Мста-Б гаубицаси ва Чехияда ишлаб чиқарилган "Дана" ўзиюрар артиллерия мосламасига зарба берилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Угледар шаҳри, Урожайное, Старомаёрское ва Николское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган, 58-мото-ўқчи, 118- ва 128-ҳудудий мудофаа бригадаларига артиллерия зарбаси берилди.
Душманнинг кунлик йўқотишлари 100 нафаргача ҳарбий хизматчи ва иккита зирҳли жанговар техникани ташкил этди. Артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Акация ўзиюрар артиллерия мосламаси, шунингдек, иккита Д-20 гаубицасига зарба берилди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи Работино қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 65-механизациялашган бригадаси ҳужумини қайтарди. Душманнинг бу йўналишдаги йўқотишлари 85 тагача ҳарбий хизматчи, учта танк, шу жумладан иккита Leopard тўртта зирҳли жанговар машина ва иккита машинани ташкил этди. Артиллерияга қарши курашда АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Д-20 ва АҚШда ишлаб чиқарилган М119 гаубицаларига зарба берилди.
Херсон йўналишида душманнинг 25 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилари, 3 та техника ва "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
Днепропетровск вилоятининг Орловшчина аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Армия авиацияси, учувчисиз аппаратлар, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 128 та ҳудудда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникани мағлуб этди.
ДХРнинг Серебрянка ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 67 ва 72-механизациялашган бригадалари ҳамда Украина Миллий гвардиясининг 31-оператив бригадасининг учта назорат пунктига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ва GLSDB кўп тизимларининг олтита ракетасини тутиб олди.
Шунингдек, Луганск Халқ Республикасининг Тополевка, Кременная, Запороже вилоятининг Мирное, Инженерное, Золотая Поляна, Херсон вилоятининг Чаплинка, Саги аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 27 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Умумий ҳисобда, махсус ҳарбий операция бошлангандан Украина 515 та самолёт, 253 та вертолёт, 8298 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 12950 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1169 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 6888 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 14672 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0