Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Фаластин етакчиси тез орада Москвага ташриф буюриши кутилмоқда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишМаҳмуд Аббос
Маҳмуд Аббос - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Маҳмуд Аббос Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос тез орада Москвага ташриф буюради ва Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Россия президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов маълум қилди.
“Айтишим мумкинки, у (Аббос Маҳмуд – таҳр.) тез орада расмий ташриф билан Москвага келади. Бу ерда Владимир Владимирович (Путин) билан музокаралар бўлади”, - деди Богданов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилга оммавий ракета ҳужуми уюштирди ва чегараолди ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторини ракета ва самолётлар ёрдамида бомбардимон қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо сектори тўлиқ қамал қилинганини эълон қилди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди.
Бўлиб ўтган воқеалар оқибатида Ғазо секторида қурбонлар сони 5 мингдан ошди, 15 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Шундан 1,3 мингдан ортиқ одам Исроилдан, қолганлар Фаластин томонида. Қурбонлар орасида юзлаб болалар бор. Бундан ташқари, 200 нафарга яқин киши ҲАМАС қўлида асирда бўлиши мумкин.
Россия президенти Владимир Путин Исроил-Фаластин муаммосини фақат бир йўл билан — БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги қарорига асосан мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали ҳал этилиши мумкинлигини айтган. Бугунги кунда фақат Исроил давлати яратилган, Фаластин ҳудудлари эса тўлиқ озод қилинмаган.
Визит президента РФ В. Путина в Китай для участия в мероприятиях третьего Международного форума Один пояс, один путь.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Биз ҳамиша мустақил Фаластин давлатини яратиш тарафдори бўлганмиз — Путин
Янгиликлар лентаси
0