https://sputniknews.uz/20231018/biz-hamisha-mustaqil-falastin-davlatini-yaratish-tarafdori-bolganmiz-putin-40073186.html
Биз ҳамиша мустақил Фаластин давлатини яратиш тарафдори бўлганмиз — Путин
Биз ҳамиша мустақил Фаластин давлатини яратиш тарафдори бўлганмиз — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Бу муаммони, Қўшма Штатлар ҳаракат қилаётганидек, бир лаҳзалик иқтисодий садақалар билан ҳал қилииб бўлмайди — Путин. 18.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-18T15:55+0500
2023-10-18T15:55+0500
2023-10-18T19:15+0500
дунёда
россия
владимир путин
исроил
фаластин
ақш
можаро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/12/40074670_251:931:1772:1787_1920x0_80_0_0_976f15da8239ae1a0a91eb1f2ca89383.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Россия ҳар доим суверен Фаластин давлати ташкил этилишини қўллаб-қувватлаб келган, деди Россия президенти Владимир Путин.Путиннинг таъкидлашига кўра, фақат мустақил Фаластин давлатининг яратилиши келажак ва тарихий истиқбол учун тўғри бўлади. Россия президентнинг сўзларига кўра, Россия бу ҳақда халқаро ҳамжамият сингари 1948 йилдан бери, яъни БМТнинг иккита мустақил суверен давлат яратиш қарори қабул қилинганидан бери таъкидлаб келмоқда.Россия, шунингдек, Исроилнинг кеча Ғазо секторида жойлашган касалхонага берган зарбасини кескин қоралади. "Москва содир бўлган воқеадан қаттиқ ҳайратда. Биз қурбонларнинг оила аъзолари, Фаластин халқи ва ҳукуматига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз. Биз яна бир бор можаро томонларини зудлик билан жанговар ҳаракатларни юмшатишга чақирамиз", — дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/12/40074670_152:768:1859:2048_1920x0_80_0_0_a6a355c8fef2a40d6b2d03f444383ece.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, россия, владимир путин, исроил, фаластин, ақш, можаро
дунёда, россия, владимир путин, исроил, фаластин, ақш, можаро
Биз ҳамиша мустақил Фаластин давлатини яратиш тарафдори бўлганмиз — Путин
15:55 18.10.2023 (янгиланди: 19:15 18.10.2023) Бу муаммони, Қўшма Штатлар ҳаракат қилаётганидек, бир лаҳзалик иқтисодий садақалар билан ҳал қилииб бўлмайди — Путин.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Россия ҳар доим суверен Фаластин давлати ташкил этилишини қўллаб-қувватлаб келган, деди Россия президенти Владимир Путин.
"Фаластин давлатини яратиш масаласига келсак, бу борада бизнинг принципиал позициямиз бор. Бунинг бугунги инқирозга умуман алоқаси йўқ. Гарчи, инқироз убу муаммони юзага чиқарса ҳам. Биз ҳамиша Фаластин давлатини яратиш тарафдори бўлганмиз. Фаластин давлати – мустақил, суверен, пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган”, — деди Путин Хитойга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Путиннинг таъкидлашига кўра, фақат мустақил Фаластин давлатининг яратилиши келажак ва тарихий истиқбол учун тўғри бўлади.
“Ҳозирги инқироз ушбу вазифани ҳал қилишга ҳисса қўшадими ёки йўқми, билмайман, лекин агар шундай бўлса, бу тўғри иш бўлар эди. Чунки бу узоқ муддатли тарихий истиқбол учун, келажакдаги дунё ва Фаластин халқи тақдирини ҳал қилиш билан боғлиқ фундаментал сиёсий масалаларни ҳал қилган бўларди. Бу муаммони Қўшма Штатлар ҳаракат қилаётганидек бир лаҳзалик иқтисодий садақалар билан ҳал қилиб бўлмайди - бу мутлақо мумкин эмас ва ҳозирги инқироз буни кўрсатмоқда”, - дея таъкидлади Путин.
Россия президентнинг сўзларига кўра, Россия бу ҳақда халқаро ҳамжамият сингари 1948 йилдан бери, яъни БМТнинг иккита мустақил суверен давлат яратиш қарори қабул қилинганидан бери таъкидлаб келмоқда.
Россия, шунингдек, Исроилнинг кеча Ғазо секторида жойлашган касалхонага берган зарбасини кескин қоралади.
"Москва содир бўлган воқеадан қаттиқ ҳайратда. Биз қурбонларнинг оила аъзолари, Фаластин халқи ва ҳукуматига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз. Биз яна бир бор можаро томонларини зудлик билан жанговар ҳаракатларни юмшатишга чақирамиз", — дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.