Бишкекдаги йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари қандай ҳужжатлар имзолашди?

© Foto : пресс-служба кабинета министров КР / Улукбек ШамбетовБишкекда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви
Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Энг муҳим якуний ҳужжат ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Қўшма баёноти бўлиб, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича томонларнинг келишилган позициялари акс эттирилган.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиш якунлари бўйича 14 та ҳужжат имзоланди ва қабул қилинди.
Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида янги шароитларда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари ва чора-тадбирлари юзасидан фикр алмашилди.
Энг муҳим якуний ҳужжат ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Қўшма баёноти бўлиб, унда кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича томонларнинг келишилган позициялари акс эттирилган.
Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида ўтказилган тадбир ва йиғилишлар тўғрисидаги ШҲТ Котибиятининг ҳисоботини тасдиқланди. Банклараро ассоциация ва ШҲТ Ишбилармонлар кенгашининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар эшитилди.
ШҲТга аъзо давлатларнинг темир йўл маъмуриятлари ва халқаро темир йўл транспорти, шунингдек, электрон тижорат ва савдо соҳасида ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар тасдиқланди.
Ташкилотнинг доимий органлари фаолияти ва молиявий масалалари бўйича ҳам қатор қарорлар қабул қилинди.
Қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати:
1.
Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике;
2.
ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида ўтказилган тадбирлар ва йиғилишлар тўғрисидаги ШҲТ Котибиятининг ҳисоботи бўйича Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг қарори.
3.
ШҲТнинг 2022 йилги бюджет ижроси бўйича молиявий ҳисоботи бўйича Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг қарори;
4.
ШҲТнинг 2024 йилги бюджети тўғрисидаги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг қарори;
5.
Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ШҲТнинг молиявий қоидалари тўғрисидаги қарори;
6.
ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи органлари мансабдор шахсларига иш ҳақи, кафолатлар ва компенсациялар тўғрисидаги қоидалар тўғрисидаги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг қарори;
7.
ШҲТга аъзо давлатлар ташқи аудиторлари комиссиясининг ШҲТга доимий фаолият юритувчи органларининг молия-хўжалик фаолиятининг ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг қарори;
8.
ШҲТга аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятлари (темир йўллари) ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тўғрисидаги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши қарори (Тошкент, 2019 йил 2 ноябрь);
9.
ШҲТ Котибиятининг штат жадвали тўғрисидаги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг қарори;
10.
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитасининг штат жадвали тўғрисидаги қарор;
11.
ШҲТ минтақасидаги харидорлар ва сотувчиларнинг рақамли учрашувини ўтказиш концепцияси бўйича Ҳукумат раҳбарлари кенгаши қарори;
12.
2017 йил 1 декабрдаги ШҲТ бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
13.
Рақамли савдо соҳасида ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул бўлган ШҲТга аъзо давлатларнинг вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш ташаббуси (имзосиз қабул қилинган);
14.
ШҲТнинг 2024 йилда “Экология йили”га оид ҳаракатлар режаси.
Заседание глав правительств стран ШОС в Бишкеке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Ўзбекистон ШҲТда сунъий интеллект ва роботлаштиришни ривожлантиришни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0