https://sputniknews.uz/20231026/ozbekiston-shht-40358500.html
Ўзбекистон ШҲТда сунъий интеллект ва роботлаштиришни ривожлантиришни таклиф қилди
Ўзбекистон ШҲТда сунъий интеллект ва роботлаштиришни ривожлантиришни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотида (ШҲТ) сунъий интеллект ва роботлаштиришни ривожлантиришни таклиф қилди. Бу таклифни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов Бишкек шаҳрида ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида билдирди.
2023-10-26T12:32+0500
2023-10-26T12:32+0500
2023-10-26T12:39+0500
сиёсат
абдулла арипов
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40359262_0:35:1280:755_1920x0_80_0_0_427a7cbce45d53772a832511fa4e3017.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотида (ШҲТ) сунъий интеллект ва роботлаштиришни ривожлантиришни таклиф қилди. Бу таклифни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов Бишкек шаҳридаги ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида билдирди.Эслатиб ўтамиз, бугун Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳукумат раҳбарларининг йиғилишлари бошланди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия, Тожикистон ҳукумат раҳбарлари, Эрон вице-президенти, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ва бошқа расмийлар иштирок этмоқда.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40359262_275:116:1013:670_1920x0_80_0_0_7bac3f2bd35fe34e96d139239079b002.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош вазир абдулла арипов
ўзбекистон шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош вазир абдулла арипов
Ўзбекистон ШҲТда сунъий интеллект ва роботлаштиришни ривожлантиришни таклиф қилди
12:32 26.10.2023 (янгиланди: 12:39 26.10.2023) Бишкек шаҳрида ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотида (ШҲТ) сунъий интеллект ва роботлаштиришни ривожлантиришни таклиф қилди. Бу таклифни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов Бишкек шаҳридаги ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида билдирди.
“Инновацион ривожланиш, роботлаштириш ва рақамлаштириш, сунъий интеллект, биотехнология, фармацевтика ва келажакнинг бошқа соҳаларини қамраб олувчи ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқоти дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни бошлашни таклиф қиламиз”, - деди Арипов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳукумат раҳбарларининг йиғилишлари бошланди.
Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия, Тожикистон ҳукумат раҳбарлари, Эрон вице-президенти, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ва бошқа расмийлар иштирок этмоқда.