Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан кетади

© Министерства сельского хозяйства республики УзбекистанАзиз Воитов
Азиз Воитов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Азиз Воитов бу лавозимда 2022 йил август ойидан буён ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилади. Бу ҳақда Қарши шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.
Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида 2022 йил август ойидан буён ишлаб келаётган эди. Унинг нима сабабдан ишдан кетаётгани ва қайси лавозимни эгаллаши ҳозирча маълум қилинмаган.
Азиз Воитов 1980 йилда туғилган. Тошкент молия институтини (2001 йилда) "Солиқ ва солиққа тортиш" мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида (2010 йилда) "Бизнес бошқаруви" бўйича таҳсил олган.
У 2000−2017 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимларда, 2017−2020 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимларда, 2020 йилнинг мартидан 2022 йилга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0