https://sputniknews.uz/20220830/aziz-voitov-qishloq-xojaligi-vaziri-boldi-27601875.html
Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири бўлди
Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Президент фармонига мувофиқ Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. 30.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-30T08:00+0500
2022-08-30T08:00+0500
2022-08-30T08:00+0500
сиёсат
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27579883_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_9fdc7001ecac5f1054c473de33058b6e.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Қайд этилишича, президент фармонига мувофиқ Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.Маълумот учун, Воитов мазкур лавозимда 16 июль куни бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига ўтказилган Жамшид Ходжаевнинг ўрнини эгаллади.Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини (2001 йилда) "Солиқ ва солиққа тортиш" мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида (2010 йилда) "Бизнес бошқаруви" бўйича таҳсил олган.У 2000−2017 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимларда, 2017−2020 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.Воитов 2020 йилнинг мартидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 29 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар Азиз Воитов номзодини бу лавозимга кўриб чиқиб маъқуллашганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27579883_62:0:1199:853_1920x0_80_0_0_7a7d8e005856bb640159e1dd1aff69c4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, янги тайинлов
сиёсат, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, янги тайинлов
Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири бўлди
Президент фармонига мувофиқ Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди. Қайд этилишича, президент фармонига мувофиқ Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Воитов мазкур лавозимда 16 июль куни бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига ўтказилган
Жамшид Ходжаевнинг ўрнини эгаллади.
Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини (2001 йилда) "Солиқ ва солиққа тортиш" мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида (2010 йилда) "Бизнес бошқаруви" бўйича таҳсил олган.
У 2000−2017 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимларда, 2017−2020 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
Воитов 2020 йилнинг мартидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб
келаётган эди.Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 29 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар Азиз Воитов номзодини бу лавозимга кўриб чиқиб маъқуллашганди.