https://sputniknews.uz/20231025/toshkent-chegara-bilmas-hamdostlik-evroosiyo-forumi-bolib-otmoqda-40322540.html
Тошкентда “Чегара билмас ҳамдўстлик” Евроосиё форуми бўлиб ўтмоқда
Тошкентда “Чегара билмас ҳамдўстлик” Евроосиё форуми бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Форум иштирокчилари ноёб касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича қимматли амалий тажрибани ўрганишлари мумкин бўлади.
2023-10-25T15:23+0500
2023-10-25T15:23+0500
2023-10-25T15:23+0500
жамият
ўзбекистон
шифокор
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/19/40312216_204:144:966:572_1920x0_80_0_0_d4392779c76365fb122a3340c40b6f48.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Тошкентда болалардаги ноёб касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича “Чегара билмас ҳамдўстлик” II Евроосиё форуми иш бошлади, дея хабар берди Sputnik мухбири.Форум иштирокчилари ноёб (кам учрайдиган) касалликларни ташхислаш ва даволаш соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан танишиш, касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича қимматли амалий тажрибани ўрганишлари мумкин бўлади.Мақсадли аудитория: генетиклар, педиатрлар, офталмологлар, кардиологлар, ортопед-травматологлар, терапевтлар, ревматологлар, гастроентерологлар, эндокринологлар, неврологлар, пульмонологлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, шунингдек Форумга аъзо мамлакатларнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари.Эслатиб ўтамиз, “Чегара билмас ҳамдўстлик” ноёб касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича биринчи Евроосиё форуми 2022 йил октябрь ойида аралаш форматда – Россия ва Қозоғистонда бўлиб ўтган эди.Унда Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Ўзбекистондан шифокорлар, олимлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари иштирок этди. Форум 2022 натижаси ноёб генетик касалликларни ташхислаш, клиник тадқиқ қилиш ва даволаш бўйича халқаро илмий дастурларни яратишга йўналтирилган Евроосиё тиббий генетика ассоциациясини шакллантириш бўлди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/19/40312216_325:111:945:576_1920x0_80_0_0_9be359322629c27fa804a27e85c0e7b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент “чегара билмас ҳамдўстлик” евроосиё форуми
тошкент “чегара билмас ҳамдўстлик” евроосиё форуми
Тошкентда “Чегара билмас ҳамдўстлик” Евроосиё форуми бўлиб ўтмоқда
Форум иштирокчилари ноёб касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича қимматли амалий тажрибани ўрганишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Тошкентда болалардаги ноёб касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича “Чегара билмас ҳамдўстлик” II Евроосиё форуми иш бошлади, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Форум иштирокчилари ноёб (кам учрайдиган) касалликларни ташхислаш ва даволаш соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан танишиш, касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича қимматли амалий тажрибани ўрганишлари мумкин бўлади.
Мақсадли аудитория: генетиклар, педиатрлар, офталмологлар, кардиологлар, ортопед-травматологлар, терапевтлар, ревматологлар, гастроентерологлар, эндокринологлар, неврологлар, пульмонологлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, шунингдек Форумга аъзо мамлакатларнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, “Чегара билмас ҳамдўстлик” ноёб касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича биринчи Евроосиё форуми 2022 йил октябрь ойида аралаш форматда – Россия ва Қозоғистонда бўлиб
ўтган эди.Унда Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Ўзбекистондан шифокорлар, олимлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари иштирок этди. Форум 2022 натижаси ноёб генетик касалликларни ташхислаш, клиник тадқиқ қилиш ва даволаш бўйича халқаро илмий дастурларни яратишга йўналтирилган Евроосиё тиббий генетика ассоциациясини шакллантириш бўлди.