Ўзбекистонлик шифокорлар Олмаотада ўтказилган форумда иштирок этишди

© Sputnik/Ертай Сарбасов“Чегара билмас ҳамдўстлик” 1-Евросиё форуми
“Чегара билмас ҳамдўстлик” 1-Евросиё форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2022
Oбуна бўлиш
Олмаотада ноёб касалликлар диагностикаси ва уни даволаш йўллари халқаро шифокорлар томонидан муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик шифокорлар Қозоғистоннинг Отмаота шаҳрида ўтказилган “Чегара билмас ҳамдўстлик” 1-Евросиё форумида иштирок этишди.
Мазкур форум Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Арманистон ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг ноёб касалликларни ташхислаш ва даволаш соҳасидаги таниқли шифокорларни бир жойга жамлади.
Форум ташкилотчилари ва иштирокчиларининг таъкидлашича, турли мамлакатлардан келган ҳамкасбларнинг ҳар бир иштирокчи касалликларни ташхислаш, олдини олиш ва даволашнинг энг замонавий усуллари билан ўртоқлашгани катта амалий фойда беради.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар турли мамлакатлар шифокорларига нафақат айрим ноёб касалликларнинг мавжудлигини ўз вақтида ва тезроқ аниқлашга, балки улар билан самарали курашишга ёрдам беради.
Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мустақил генетики Сергей Куцевнинг сўзларига кўра, кам учрайдиган касалликлар замонавий тиббиётнинг асосий муаммоларидан бириди ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири камдан-кам бўлишига қарамай, жами етти мингга яқин. Ва уларни самарали даволаш учун, биринчи навбатда, эрта ташхис қўйиш ва олдини олиш керак.
Қайд этилишича, Евроосиё Тиббиёт генетиклари ассоциациясини ташкил этиш тўғрисидаги декларация имзоланади. Мазкур ҳужжат форумда иштирок этувчи мамлакатларда неонатал скрининг ўтказишни ривожлантириш ва кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0