Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби “Катта дубулға” турнири чемпиони бўлди - видео

© НОК УзбекистанаШахрам Ахадов
Шахрам Ахадов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик дзюдочи Абу-Даби турнирининг финал беллашувида косоволик рақибидан устун келди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов фаолиятида биринчи бор “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақада ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
-73 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик дзюдочи Абу-Даби турнирида муросасиз кечган финал беллашувида косоволик Акил Гяковадан устун келди.
Бу натижа унга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 1000 очко тақдим қилади.
Аввалроқ Муҳриддин Тиловов (-66 кг) Абу-Даби “Катта дубулға” турнирининг кумуш медалини қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, БААнинг Абу-Даби шаҳрида 24-26 октябрь кунлари дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0