Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” турнирида иштирок этади — иштирокчилар рўйхати

© НОК УзбекистанаДзюдо бўйича Осиё кубоги, архив сурат.
Дзюдо бўйича Осиё кубоги, архив сурат.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2023
Oбуна бўлиш
Абу-Даби шаҳрида 24-26 октябрь кунлари дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Абу-Дабида ўтадиган “Катта дубулға” турнирида иштирок этади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
БААнинг Абу-Даби шаҳрида 24-26 октябрь кунлари дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади.
Жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 1000 очко тақдим қиладиган мазкур мусобақада 79 мамлакатдан 400 нафардан зиёд спортчи баҳс олиб бориши кутилмоқда.

“Мураббийлар штаби Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларидан сўнг кўплаб етакчиларга дам бергани боис терма жамоамиз турнирда деярли иккинчи таркиб билан қатнашади”, — дейилади хабарда.

“Катта дубулға” турнирида иштирок этувчи спортчилар:
-60 кг: Достон Рўзиев;
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров;
-66 кг: Муҳриддин Тиловов;
-73 кг: Обидхон Нўмонов;
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов;
-81 кг: Нурбек Муртазоев;
-81 кг: Мусо Собиров;
-100 кг: Отабек Тўрабоев;
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров;
-52 кг: Сита Қадамбоева;
-57 кг: Шукуржон Аминова;
-70 кг: Гулноза Матниёзова;
-70 кг: Шоҳиста Назарова;
+78 кг: Рината Илматова.
Янгиликлар лентаси
0