https://sputniknews.uz/20231025/ozbekiston-it-xizmatlar-eksport-hajmi-500-mln-dollar-40324630.html
Ўзбекистон IT хизматлари экспорт ҳажмини 500 млн долларга етказмоқчи
Ўзбекистон IT хизматлари экспорт ҳажмини 500 млн долларга етказмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “ICT Expo Uzbekistan” – ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси бошланди.
2023-10-25T16:49+0500
2023-10-25T16:49+0500
2023-10-25T16:49+0500
иқтисод
ўзбекистон
интернет
ахборот технологиялари (it)
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (акт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22022049_0:116:2001:1241_1920x0_80_0_0_6393603443b1e66a0d096ed1b57db0fc.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон IT хизматлари экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказмоқчи. Бу ҳақида рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов “ICT Expo Uzbekistan” – ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмасининг расмий очилиш маросимида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Унинг айтишича, Ўзбекистон хавфсизлик бўйича дунёда 9-ўрин, Тошкент шаҳри дунёдаги энг арзон пойтахтлар ичида 4-ўрин, интернет нархи арзонлиги бўйича эса дунёда 15-ўринни эгаллайди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган 20 миллион ишчи кучи бор. Уларнинг 5 миллиони инглиз ва бошқа тилларда бемалол гаплаша олади. Сўнгги 3 йилда IT йўналишидаги университетлар ва факултетлар сони 65 тага етказилди.
https://sputniknews.uz/20221215/internetdan-foydalanuvchilar-soni-31-milliondan-oshdi---sherzod-shermatov-30754437.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22022049_94:0:1905:1358_1920x0_80_0_0_33c8d7615c002359b067ecbeb2daf25f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон it хизматлари экспорт ҳажми 500 млн доллар
ўзбекистон it хизматлари экспорт ҳажми 500 млн доллар
Ўзбекистон IT хизматлари экспорт ҳажмини 500 млн долларга етказмоқчи
Тошкентда “ICT Expo Uzbekistan” – ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси бошланди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон IT хизматлари экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказмоқчи. Бу ҳақида рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов “ICT Expo Uzbekistan” – ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмасининг расмий очилиш маросимида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллионни ташкил қилмоқда. 2040 йилгача Ўзбекистонда аҳоли сони 50 миллионга етади. Бу ўз ўзидан интернетдан фойдаланувчилар сони ўсишига олиб келади”, — деди Каримжонов.
Унинг айтишича, Ўзбекистон хавфсизлик бўйича дунёда 9-ўрин, Тошкент шаҳри дунёдаги энг арзон пойтахтлар ичида 4-ўрин, интернет нархи арзонлиги бўйича эса дунёда 15-ўринни эгаллайди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган 20 миллион ишчи кучи бор. Уларнинг 5 миллиони инглиз ва бошқа тилларда бемалол гаплаша олади.
Сўнгги 3 йилда IT йўналишидаги университетлар ва факултетлар сони 65 тага етказилди.
"Бундан 7 йил илгари IT хизматлари экспорт ҳажми 300 миллион доллар бўлади деганда ҳеч ким, ҳаттоки ўзимиз ҳам ишонмаганмиз. Энди бу кўрсаткични 500 миллион долларга етказмоқчимиз", - дея қўшимча қилди у.