Интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди - Шерзод Шерматов

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТелефон в руке
Телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
Йил бошидан буён интернет фойдаланувчилари сони 4 миллиондан ошди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ортди. Уларнинг 29 миллиондан зиёди мобил қурилмалар орқали интернетга уланган. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, республика бўйича мобил алоқа қамрови даражаси 99 фоизга, кенг полосали мобил интернет қамрови 98 фоизга етказилди.
Халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 2,6 баробар оширилиб, 3 200 Гбит/с.га тенг бўлди. Магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 600 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 60 Гбит/с.ни ташкил этмоқда.
“Бу билан республикада интернет тезлигини оширишга, оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тарифнинг ўтган йил бошига нисбатан 25 фоизга арзонлаштиришга эришилди. Шунингдек, 2021-2022 йилларда қўшимча 102 минг км. оптик-толали алоқа линияларини қуриш орқали уларнинг умумий узунлиги 170 минг км.га етказилди”, дейди вазир.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки йилда қўшимча 1,7 млн кенг полосали портлар ўрнатилиши натижасида жами 4,4 млн.та уй хўжалиги, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг кенг полосали Интернетга уланиш имконияти яратилди.
Шунингдек, сўнгги икки йилда 22 300 та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб уларнинг умумий сони 54,0 мингтага етказилди.
Маълумот учун, январь ойида Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 27,2 миллиондан ошган эди. Шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 25,3 миллион кишини ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0