Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 25 октябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишТОС-1А "Солнцепек" в зоне спецоперации.
ТОС-1А Солнцепек в зоне спецоперации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Қуролли кучлари олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи оғир олов отувчи қуроллар ёрдамида (ТОС) Тимковка, Цинковка ва Надия аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 14, 32, 43, 54 ва 67-механизациялашган ва 101-ҳудудий мудофаа бригадаларининг 15 та ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 145 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита БМП ва иккита техникани ташкил этди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М777 гаубицаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди. Волчанск ва Огурцово аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 1-махсус мақсадли бригадасининг ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи Григоровка ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси, 15-Миллий гвардия полкининг 3 та ҳужумини қайтарди. Торское аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 63-механизациялашган бригадасининг шахсий таркиби ва техникаси ёқиб юборилди. Кун давомиад 30 нафаргача украина ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машина ва учта автомобиль йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари Курдюмовка, Андреевка, Кирово ва Малолиновка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 24-механизациялашган ва 77-аэромобил бригадаларининг бешта ҳужумини қайтарди. Красное, Андреевка, Клешеевка ва Богдановка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК шахсий таркиби ва техникасига зарба берилди. Кун давомида душман йўқотишлари 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар (қурбонлар ва яраланган) бир танк, учта зирҳли жанговар машина ва иккита пикапни ташкил этди.
Артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган М119 гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламасига зарба берилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Угледар, Урожайное ва Старомаёрское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган, 58-мото-ўқчи ва 128-ҳудудий мудофаа бригадаларининг ишчи кучи тўпланган позицияларга зарба берди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари Вербовое ва Работино, Запороже аҳоли пунктлари ҳудудларида 82-механизациялашган ва 65-ҳаво ҳужуми бригадаларининг бешта ҳужумни қайтарди. Душманнинг кунлик йўқотишлари 85 нафар ҳарбий хизматчи, тўртта танк, бешта зирҳли жанговар машина ва иккита автомашинани ташкил этди.
Бундан ташқари, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Д-20 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М119 тўпига зарба берилди.
Херсон йўналишида, Алешкинский оролида ва Днепр бўйидаги кичик темир йўл кўпригида душман қўшинларига зарба берилди. УҚК йўқотишлари 110 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, учта машина ва "Д-30" гаубицасини ташкил қилди.
Армия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари УҚКнинг шахсий таркиби ва ҳарбий техникасини жойлашган 105 та позицияга зарба берди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Серебрянка қишлоғи ҳудудида Украина Миллий гвардиясининг 15-полки қўмондонлик ва кузатув постига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ДХРнинг Красноармейск, Казачий лагерь ва Синелниково аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг иккита МиГ-29, Су-25 ва Л-39 жанговар ўқув самолётини уриб туширди.
Сўнгги 24 соат ичида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита ATACМS оператив-тактик ракетаси, ердаги нишонлар учун мослаштирилган С-200 зенит-ракетаси, шунингдек, иккита HARM радарга қарши ракета ва АҚШда ишлаб чиқарилган иккита HIMARS ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Золотаревка, Нирково, Тополевка, Новоселовка, Инженерное, Мирное, Песчановка, Таволжанка ва Олшана аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 51 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Умумий ҳисобда, махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина Қуролли кучлари 515 та самолёт, 253 та вертолёт, 8 271 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 12 930 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1169 та кўп ракетали жанговар техника, 6 875 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 14 662 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0