Хорижий фуқаролар гиёҳвандлик бизнесига аралашиб қолмоқда — Россия ИИВ

© МВД РФЗаседание коллегии МВД России
Заседание коллегии МВД России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ раҳбари ҳамкасабаларига хорижий жиноятчиликка қарши курашни профилактик ва тизимли олиб боришни, пайдо бўлаётган янги таҳдидларга қарши самарали курашишни топширди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ноқонуний миграцияга қарши кураш — стратегик аҳамиятга эга, - деди Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ИИВ коллегияси мажлисида.
Россия ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Россияда хорижий фуқаролар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони ошган. Ушбу муносабат билан Колокольцев ички ишлар ходимларини хоржий жиноятчиликка қарши курашга профилактик ва жиддий ёндашишга чақирди.
Вазирнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда хорижий фуқаролар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга тобора кўпроқ аралашмоқда.

Хорижий фуқаролар содир этган ҳар тўртинчи жиноий ҳаракат гиёҳванд моддалар билан боғлиқ. Ваҳоланки икки йил олдин - ҳар саккизинчиси эди. Шу билан бирга, гиёҳвандлик моддалари билан шуғулланувчи гуруҳлар ва яширин лабораториялар ташкил этиш ҳолатлари ҳам учрамоқда”, - деди Колокольцев.

Ичики ишлар вазири айтишига кўра, хориж фуқаролари одам ўғирлаш, товламачилик билан шуғулланиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Шунингдек хорижий ҳайдовчилар аралашган ЙТҲлар сони ҳам ошмоқда.
"Хорижий ҳайдовчилар томонидан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида ҳар йили 500га яқин одам ҳалок бўлади ва 7 минг киши жароҳат олади" - деди Колоколцев.
Вазир жумладан ноқонуний миграцияга ихтисослашган жиноий гуруҳлар ҳам пайдо бўлганини алоҳида айтиб ўтди.
“Хорижий фуқаролар турли йўллар билан Россияда ўзларини қонунийлаштиришга уринмоқда. Бунинг учун сохта никоҳлар тузиш, рус тилидан сохта имтиҳонлар топшириш, ўқишга сохта таклифномалар олиш каби схемалардан фойдаланилмоқда”,— деди ИИВ раҳбари.
Колокольцев айтишига кўра, кўп учрайдиган ҳолатлардан бири, Россияга киришга таъқиқ қўйилган юзлаб хорижий фуқаролар шахсий маълумотларини ўзгартириб кириб келишга ҳаракат қилмоқда.
Вазир миграция соҳасида профилактика чора-тадбирлари муҳимлигини таъкидлаб, барча куч ва воситаларни қўллаган ҳолда хорижий фуқаролар билан ҳар куни, тизимли ва комплекс ишларни таъминлашни талаб қилди.
Россияга киев режими тарафдорлари бўлган, неонацист ва экстремистиклар ҳам кириб келаётганига алоҳида эътибор қаратди.

"Вазият мамлакатимиз хавфсизлигига потенциал таҳдид солиши мумкин бўлган ташриф буюрувчиларга, шу жумладан экстремистик, неонацист мафкураларига содиқ бўлган ва Киев режимининг шериклари бўлганларга жиддий эътибор қаратиш зарурлигини тақозо этмоқда", - деди Колокольцев.

Ушбу муносабат билан Россия Ички ишлар вазири чет эл фуқаролари томонидан содир этилган ҳар бир қоидабузарликка аниқ ва ўз вақтида жавоб беришни топширди.
Айниқса мигрантлар зич яшайдиган ҳудудларда, қурилиш объектлари, аэропорт, вокзалларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чет эллик ҳайдовчиларнинг йўлларда ўзини тутиш маданияти ва қоидаларига риоя этишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга, - деди Колокольцев.
“Ноқонуний миграция ва хорижий жиноятларга қарши кураш стратегик аҳамиятга эга”, – деди ички ишлар вазири.
Янгиликлар лентаси
0