Мирзиёев тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
14:53 24.10.2023 (янгиланди: 16:13 24.10.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига борди
Oбуна бўлиш
Президент корхонадаги иш жараёни билан танишди. Бундай лойиҳаларнинг вилоят иқтисодиёти ва аҳоли бандлигидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирилди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида бугун, 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига борди. Давлат раҳбари дастлаб “Sulton Tex Group” кластерининг тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Бу корхона умумий қиймати 8 миллион 200 минг долларлик лойиҳа эвазига ўтган йили ишга тушган. Замонавий технология ва ускуналар самарасида йилига 5 миллион дона тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилган. Бугунги кунда сифатли товарлар Америка Қўшма Штатлари, Канада, Польша, Сингапур, Россия каби мамлакатларга тўлиқ экспорт қилинмоқда.
Президент корхонадаги иш жараёни билан танишди. Бундай лойиҳаларнинг вилоят иқтисодиёти ва аҳоли бандлигидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирилди. Мутасаддиларга бу соҳада имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/8
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/8
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Аҳоли, айниқса, қишлоқ жойлардаги одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиш ислоҳотларимизнинг асоси бўлиши керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда давлат раҳбарига Шаҳрисабз, Китоб ва Қамаши туманларида туризмни ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди. Қишлоқларда инфратузилмани яхшилаб, сайёҳлик йўналишларига киритиб, аҳоли учун даромад манбаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.