Президент ичимлик суви таннархини арзонлаштириш вазифасини қўйди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган йиғилиш ўтказди
Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган йиғилиш ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев хокимлар олдига сув таъминоти соҳасида муқобил энергетикадан кенгроқ фойдаланиш вазифасини қўйди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 23 октябрь куни ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бугунги кунда 1 куб метр ичимлик суви таннархи Тошкент шаҳрида 448 сўм бўлгани ҳолда Наманганда қарийб 3 минг сўмни, Самарқанд ва Навоийда 2 минг 600 сўмни ташкил қилади.
Мажлисда айтилишига кўра, сув ишлаб чиқариш таннархида электр энергияси улуши республика бўйича ўртача 27 фоиз. Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятида бу кўрсаткич юқори. Сув таъминот корхоналари йилига 880 млн. кВт/соат энергия сарфлайди ва бу соҳада муқобил энергия улуши сезиларли эмас.
Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини арзонлаштириш вазифасини қўяр экан, бунда энг катта манба сув корхоналари ишлатадиган электрнинг бир қисмини “яшил энергия”га ўтказиш эканини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган йиғилиш ўтказди
Шавкат Мирзиёев провел собрание с хокимами по вопросу обеспечения питьевой водой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган йиғилиш ўтказди
Масалан, ҳозирда сув корхоналари 1 киловатт-соат электрни 900 сўмдан сотиб олаяпти. Қуёш станцияларида ишлаб чиқарилган электр нархи эса ўртача 350-400 сўм, яъни 2 баробардан зиёд арзон. Инвесторларни жалб қилиб, сув иншоотлари атрофидаги бўш майдонларда қуёш панеллари ўрнатиш мумкин. Шунингдек, эскирган ичимлик суви насосларини энергия тежамкорига алмаштириш зарурлиги айтилди.
Сув таъминоти соҳасида тақдим этилаётган янги лойиҳаларни ўрганиб чиқиш, улар борасида аҳоли фикри билан танишиш ва маҳалла кенгашларида муҳокама қилиб розилигини олиш вазифаси қўйилди. Шунингдек лойиҳа учун ажратилган маблағлар ва пудратчи, қурилиш ва ишга тушиш муддатларини аниқ ва шаффоф эълон қилиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Сув хўжалиги соҳасининг барқарор ишлаши ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга, пировардида ҳалқимиз фаровонлигини оширишга қаратилгани қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0