Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 24 октябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая работа расчетов БПЛА "Суперкам" и артиллеристов ЦВО на Краснолиманском направлении СВО
Боевая работа расчетов БПЛА Суперкам и артиллеристов ЦВО на Краснолиманском направлении СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилояти Ивановка, Синковка ва Сергеевка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 14, 32 механизациялашган, 68 -егер, 101-ҳудудий мудофаа бригадаларининг 8та ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 60 га яқин ҳарбий хизматчилар, иккита юк машинасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" куч бўлинмалари ДХРнинг Ямполовка, ЛХРнинг Червонния Дибрава аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 21, 31 ва 63-механизациялашган бригадаларининг 11та ҳужумини қайтарди. ДХРнинг Григоровка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 12-махсус кучлари бригадасининг шахсий таркиби ва техникасига зарба берилди. Душман йўқотишлари 125 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, бешта зирҳли жанговар техника ва тўртта техникани ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Клешеевка ва Курдюмовка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Охирги 24 соат ичида 235 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, иккита БМП ва тўртта бошқа ҳарбий техникасини йўқотди.
Артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган учта ўзиюрар артиллерия мажмуаси, "Мста-Б" гаубицаси ва Гвоздика ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди. УҚКнинг 93-механизациялашган бригадаси дала ўқ-дори омбори вайрон қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари бўлинмалари ДХРнинг Угледар, Николское ва Новомихаиловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 79-ҳаво десант, 72-механизациялашган, 58-мото-ўқчи, 128-ҳудудий мудофаа бригадалари жойлашган позицияларга зарба берди. Душманнинг умумий йўқотишлари 110 нафар ҳарбий хизматчи ва тўртта техникани ташкил этди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари Вербовое қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 118-механизациялашган бригадасига зарба берди. Душман йўқотишлари 75 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк ва иккита машинани ташкил этди.
Артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Мста-Б ва Д-20 гаубицалари ва АҚШда ишлаб чиқарилган М119 тўпи йўқ қилинди.
Херсон йўналишида зарбалар натижасида 24 соат ичида 55 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
УҚК Днепрнинг чап қирғоғидаги кўприк бошларини эгаллашга уринишда катта йўқотишларга дуч келди. Шу сабабли УҚК денгиз пиёдалари бригадалари десант миссияларни саботаж қилмоқда.
Армия авиацияси, учувчисиз аппаратлари, ракета кучлари ва УҚКнинг 109 та ҳудудда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ДХРнинг Красноармейск ва Кировоград вилоятининг Канатово туманларидаги Украинанинг иккита МиГ-29 самолётини уриб туширди. Днепропетровск вилоятининг Оленовка посёлкаси ҳудудида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Л-39 жанговар ўқув самолёти уриб туширилди.
Кун давомида бешта АҚШда ишлаб чиқилган JDAM бошқариладиган ҳаво бомбалари ва бешта HIMARS ракетаси тутиб олинди.
Шунингдек, Запороже вилоятининг Токмак, ДХРнинг Берестовое, ЛХРнинг Золотаревка, Кременная ва Херсон вилоятидаги Саги аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 44 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина Қуролли кучлари жами 511та самолёт, 253 тавертолёт, 8 220 та учувчисиз аппарат, 441 та зенит-ракета тизими, 12 890 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1169 кўп ракетали реактив тизимлар жанговар техникаси, 6865 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, шунингдек, 14602 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0