Қайси ҳудудларда ёғингарчилик бўлади — Ўзбекистонда 24 октябрь учун об-ҳаво

© Sputnik/Зафар ХалиловЯркие краски осени в Ташкентском ботаническом саду.
Яркие краски осени в Ташкентском ботаническом саду. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, айрим ҳудудларда ҳарорат +27 даражагача исийди, баъзи вилоятларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Эртага, 24 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, айрим ҳудудларда ҳарорат +27 даражагача исийди, баъзи вилоятларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8-10 даража, кундузи +19-21 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0-5 даража илиқ, кундузи +15-20 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3-8 даража илиқ, кундузи +17-22 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5-10 даража илиқ, кундузи +17-22 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7-12 илиқ, кундузи +22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5-10 даража илиқ, кундузи +15-20 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0-5 даража, кундузи +12-17 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0