Қалбаки авиачипталарни аниқлаш мақсадида QR кодли сертификатлар жорий этилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСамолет узбекских авиалиний в Международном аэропорту Внуково. Архивное фото
Самолет узбекских авиалиний в Международном аэропорту Внуково. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
Сотув агентларининг аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи QR кодли сертификатлар жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Қалбаки авиачипталар сотувини олдини олиш мақсадида QR кодли сертификатлар жорий этилди, дея хабар берди "Uzbekistan Airways".
Қайд этилишича, ўзларини "Uzbekistan Airways" вакили сифатида кўрсатиб, қалбаки авиачипталарни сотувчи фирибгарлар кўпайиб бормоқда.
Ҳақиқий авиачиптани сохтасидан қандай ажратиш мумкин — Silk Avia йўловчиларни огоҳлантирди
Улар арзон нархларда, лекин кўпинча қалбаки бўлган авиачипталарни таклиф қилишади. Бундай ҳолатлар фақат парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида аниқланади. Натижада йўловчи парвоздан четлатилади.
“Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун авиакомпания электрон платформани ишга тушириб, агентларнинг аккредитациядан ўтганлиги ҳақидаги QR кодли сертификатларни жорий этди”, — дейилади хабарда.
Энди авиачипта сотиб олишдан олдин мобиль телефон ёрдамида агентни текшириш мумкин.
"Мазкур сертификат агентлик офисида кўринадиган жойда бўлиши керак. Агар у йўқ бўлса, компаниянинг 78-140-02-00 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Авиачиптани сотиб олгандан сўнг, расмий веб-сайтда ҳам унинг ҳақиқийлигини текшириб олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0