https://sputniknews.uz/20231020/ozbekiston-suv-muammosi-40179636.html
Ўзбекистон сув муаммосини ҳал этиш учун қандай чоралар кўради
Ўзбекистон сув муаммосини ҳал этиш учун қандай чоралар кўради
Sputnik Ўзбекистон
технологияларга катта миқдорда субсидия ажратилган. Лекин ўтган йили истеъмол қилинган 39 миллиард куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолгани кўрсатиб ўтилди.Бундан ташқари, ерларнинг 70 фоизи эски усулда суғорилгани боис, 5-6 миллиард куб метр сув беҳуда сарфланиб, коллекторларга ташланаётгани айтилди.
2023-10-20T19:24+0500
2023-10-20T19:24+0500
2023-10-20T20:22+0500
жамият
ўзбекистон
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40183300_102:0:1280:662_1920x0_80_0_0_a98eea5e48d6b23d95eec12c65149bab.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сув муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бораётгани таъкидланди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Қайд этилишича, сўнгги икки йилда сув хўжалигига, жумладан, сув тежовчи технологияларга катта миқдорда субсидия ажратилган. Лекин ўтган йили истеъмол қилинган 39 миллиард куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолгани кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари, ерларнинг 70 фоизи эски усулда суғорилгани боис, 5-6 миллиард куб метр сув беҳуда сарфланиб, коллекторларга ташланаётгани айтилди.Бугунги кунда 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 7 миллиард киловатт соат электр сарфланади. Лекин, 80 фоиз насослар 35-40 йилдан бери ишлатилиб, ўз ресурсини ўтаб бўлган.Мирзиёев сув хўжалигидаги бундай вазиятдан чуқур ташвишдалигини қайд этиб, соҳа мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди.Каналларни бетон қилиш орқали йўқотишларни камайтириш, насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, сув иншоотларида автоматлашган ҳисоблагич ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.
https://sputniknews.uz/20230915/markaziy-osiyo-suv-tanqisligi-yomonlashadi-mirziyoev-38992123.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/14/40183300_194:0:1230:777_1920x0_80_0_0_266c6685c1e5d5bd2ddf665f24a0a533.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сув муаммоси
Ўзбекистон сув муаммосини ҳал этиш учун қандай чоралар кўради
19:24 20.10.2023 (янгиланди: 20:22 20.10.2023) Ўтган йили истеъмол қилинган 39 миллиард куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолган
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сув муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бораётгани таъкидланди, деб
хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, сўнгги икки йилда сув хўжалигига, жумладан, сув тежовчи технологияларга катта миқдорда субсидия ажратилган. Лекин ўтган йили истеъмол қилинган 39 миллиард куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолгани кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, ерларнинг 70 фоизи эски усулда суғорилгани боис, 5-6 миллиард куб метр сув беҳуда сарфланиб, коллекторларга ташланаётгани айтилди.
Бугунги кунда 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 7 миллиард киловатт соат электр сарфланади. Лекин, 80 фоиз насослар 35-40 йилдан бери ишлатилиб, ўз ресурсини ўтаб бўлган.
Мирзиёев сув хўжалигидаги бундай вазиятдан чуқур ташвишдалигини қайд этиб, соҳа мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди.
Каналларни бетон қилиш орқали йўқотишларни камайтириш, насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, сув иншоотларида автоматлашган ҳисоблагич ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.