Марказий Осиёда сув танқислиги янада ёмонлашади — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаЗаседание Совета глав государств-учредителей Международного фонда спасения Арала
Заседание Совета глав государств-учредителей Международного фонда спасения Арала - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Oбуна бўлиш
Мирзиёев: Марказий Осиёда сув ва экологик вазиятнинг ёмонлашуви оқибатларидан кўрилган иқтисодий зарар минтақа ялпи маҳсулотининг 11 фоизини ташкил қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Марказий Осиёда сув танқислиги муаммоси ўткир ва қайтариб бўлмайдиган бўлиб қолди ва бундан ҳам оғирлашади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиев Душанбеда бўлиб ўтаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида маълум қилди.
Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, Марказий Осиёда сув ва экологик вазиятнинг ёмонлашуви оқибатларидан кўрилган иқтисодий зарар минтақа ялпи маҳсулотининг 11 фоизини ташкил қилиши мумкин.
“Марказий Осиёда сув танқислиги муаммоси кескин ва қайтарилмас ҳолга келди ва бундан кейин ҳам ёмонлашади. Мутахассисларнинг фикрича, Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига юк 3 баробар ортади”, — деди Мирзиёев.
Шунингдек, у сув ресурсларининг тақчиллиги ва самарасиз фойдаланиши туфайли минтақа давлатлари ҳар йили 2 миллиард долларгача зарар кўришини қайд этди.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси узоқ муддатга Фонд доирасида келгусида келишилган қадамларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этади.
Янгиликлар лентаси
0