https://sputniknews.uz/20231020/benzin-ajiotaj-omillar-raqobat-qomitasi-40155345.html
Бензин бўйича ажиотажга сабаб бўладиган омиллар йўқ — Рақобат қўмитаси
Бензин бўйича ажиотажга сабаб бўладиган омиллар йўқ — Рақобат қўмитаси
Sputnik Ўзбекистон
Бензин нархларининг асоссиз оширилишини олдини олиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
2023-10-20T08:00+0500
2023-10-20T08:00+0500
2023-10-20T08:00+0500
жамият
ўзбекистон
бензин
бензин нархи
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22719073_0:0:3165:1780_1920x0_80_0_0_4154016381aa9b185bc80a440267c712.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Бугунги кунда бензин билан таъминлаш масалаларида ажиотажга сабаб бўладиган омиллар мавжуд эмас. Бу ҳақида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.Қайд этилишича, айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда АИ-80 бензин сотиб олишда чекловлар жорий қилинди, бу АЁҚШларда бензин тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин” сарлавҳаси остида ахборот тарқатилмоқда.Август ойида бензин нархларининг ошиши натижасида маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 5 тн этиб белгиланган эди. Ушбу чоралар ҳамда таклифни оширилиши жорий йилнинг сентябрь ойи охирида ҳамда октябрь ойининг биринчи ярмида биржа савдоларида бензин нархларининг 10 фоизгача пасайишига ва бир мунча барқарорлашишига олиб келди.Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек жаҳон бозорларидаги юзага келган салбий тенденциялардан (нефть нархларининг ошиши, бензин экспортига ўрнатилган чекловлар) келиб чиқиб импорт нархларининг ички бозорга таъсирини юмшатиш мақсадида 17 октябрдан маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 10 тнгача оширилди.Қўмитада Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, "SANOAT ENERGETIKA GURUHI" MCHJ XK, “ЎзРТХБ” АЖ ҳамда Ўзэнергоинспекция вакиллари бўйича савдога чиқарилаётган бензин ҳажмларини ошириш ҳамда нархларни барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди.Бунда ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотнинг қўшимча ҳажмларини биржа савдоларига чиқариш бўйича аниқ чоралар ҳамда чакана нархларнинг асоссиз ошишини олдини олиш бўйича Қўмитада Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси ва “Ўзэнергоинспекция” билан биргаликда республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилиши белгиланди.Бензин билан таъминлашда Қўмита тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бензини бозорида танқислик ва ажиотажни олдини олиш бўйича ўз ваколатларидан келиб чиқиб тезкор зарур чораларни кўриб боради.
https://sputniknews.uz/20231019/benzin-narxi-ozbekneftgaz-40146864.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22719073_856:228:3165:1960_1920x0_80_0_0_9858190bd73f0b361e60e1dce61ba154.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бензин нархлари асоссиз оширилиш рақобат қўмитаси
бензин нархлари асоссиз оширилиш рақобат қўмитаси
Бензин бўйича ажиотажга сабаб бўладиган омиллар йўқ — Рақобат қўмитаси
Бензин нархларининг асоссиз оширилишини олдини олиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Бугунги кунда бензин билан таъминлаш масалаларида ажиотажга сабаб бўладиган омиллар мавжуд эмас. Бу ҳақида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
маълум қилди. Қайд этилишича, айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда АИ-80 бензин сотиб олишда чекловлар жорий қилинди, бу АЁҚШларда бензин тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин” сарлавҳаси остида ахборот тарқатилмоқда.
"Биржа савдоларида, бензиннинг 80 фоизи 1 тн лотларда қолган қисмида вагон нормасида (60 ва 55 тн) сотилмоқда ва бугунги кунда биржа савдоларида АИ-80 бензинини сотиб олиш бўйича чеклов ўрнатилмаган. Аксинча, агар август ойида жами кунлик 2,8 минг тн маҳсулот қўйилган бўлса, октябрь ойида эса ўртача 3,2 минг тндан савдога чиқарилмоқда яъни таклиф 14 фоизга оширилган, бу эса кўпроқ харидорларга маҳсулотни олишга имконият яратади", —дейилади хабарда.
Август ойида бензин нархларининг ошиши натижасида маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 5 тн этиб белгиланган эди. Ушбу чоралар ҳамда таклифни оширилиши жорий йилнинг сентябрь ойи охирида ҳамда октябрь ойининг биринчи ярмида биржа савдоларида бензин нархларининг 10 фоизгача пасайишига ва бир мунча барқарорлашишига олиб келди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек жаҳон бозорларидаги юзага келган салбий тенденциялардан (нефть нархларининг ошиши, бензин экспортига ўрнатилган чекловлар) келиб чиқиб импорт нархларининг ички бозорга таъсирини юмшатиш мақсадида 17 октябрдан маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 10 тнгача оширилди.
"Бугунги кунда, республикадаги2 мингдан ортиқ АЁҚШларнинг 99 фоизидаАИ-80 бензини6800 сўмгачабўлган барқарор нархларда сотилмоқда", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Қўмитада Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, "SANOAT ENERGETIKA GURUHI" MCHJ XK, “ЎзРТХБ” АЖ ҳамда Ўзэнергоинспекция вакиллари бўйича савдога чиқарилаётган бензин ҳажмларини ошириш ҳамда нархларни барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди.
Бунда ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотнинг қўшимча ҳажмларини биржа савдоларига чиқариш бўйича аниқ чоралар ҳамда чакана нархларнинг асоссиз ошишини олдини олиш бўйича Қўмитада Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси ва “Ўзэнергоинспекция” билан биргаликда республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилиши белгиланди.
Бензин билан таъминлашда Қўмита тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бензини бозорида танқислик ва ажиотажни олдини олиш бўйича ўз ваколатларидан келиб чиқиб тезкор зарур чораларни кўриб боради.