Хитой блок сиёсатини қабул қилмайди — Си Цзиньпин

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишХитой раҳбари Си Цзиньпин
Хитой раҳбари Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Си Цзиньпин: Хитой блок сиёсатини қабул қилмайди ва санкцияларга қарши.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Хитой блок сиёсатини қабул қилмайди ва бир томонлама санкцияларга қарши. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Пекинда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми бошлади. Унда сўзга чиққан Хитой раҳбари Хитой блок сиёсатини қабул қилмаслиги ва санкцияларга қарши эканлигини маълум қилди.
“Биз мафкуравий қарама-қаршиликда, геосиёсий ўйинларда ёки блокли сиёсий қарама-қаршиликда қатнашмаймиз. Биз бир томонлама санкциялар, иқтисодий мажбурлаш ва алоқаларни узишга қаршимиз”, — деди Хитой раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Хитой ёлғиз ўзи учун алоҳида модернизацияни амалга оширмайди, у дунёнинг барча мамлакатларини модернизация қилиш учун ҳаракат қилишга тайёр.
"Биз модернизацияни фақат Хитой учун эмас, балки кўплаб ривожланаётган мамлакатлар билан биргаликда модернизация қилишни умид қиламиз", — деди у.
Маълум қилинишича, келгуси беш йилда (2024-2028 йилларда) Хитойнинг товар ва хизматлар ташқи савдоси мос равишда 32 триллион ва 5 триллион доллардан ошиши кутилмоқда.
"Хитой 140 дан ортиқ мамлакатлар ва минтақалар учун асосий савдо шеригига айланди, шунингдек, тобора ортиб бораётган мамлакатлар учун асосий сармоя манбаига айланмоқда", — деди Си Цзиньпин.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатлар президентлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди.
Владимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тоқаев, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Мирзиёев, Путин ва Тоқаев Пекинда норасмий учрашув ўтказди
Янгиликлар лентаси
0