Мирзиёев, Путин ва Тоқаев Пекинда норасмий учрашув ўтказди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишВладимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тоқаев, архив сурат.
Владимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тоқаев, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Уч мамлакат етакчилари долзарб масалаларни, жумладан, яқинда Бишкекдаги музокаралар чоғида кўтарилган масалаларни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Пекиндаги қатор музокаралардан сўнг Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, РИА Новости хабар берди.

“Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Пекиндаги расмий амалий мулоқотлари якунлангандан сўнг, норасмий учрашув ўтказдилар ва унда долзарб масалалар, жумладан, бир неча кун аввал Бишкекда бўлиб ўтган суҳбатлар ривожини муҳокама қилиш давом этди”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатлар президентлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди.
Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” форуми иштирокчиларини кутиб олиш маросимида қатнашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” форуми иштирокчиларини кутиб олиш маросимида қатнашди — фото
Янгиликлар лентаси
0