Туркий мамлакатларда ёшлар учун ёзги мактаблар ташкил этилиши режалаштирилмоқда

© Министерство высшего образования, науки и инноваций республики УзбекистанТуркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўз университетларининг халқаро нуфузини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўз университетларининг халқаро нуфузини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўз университетларининг халқаро нуфузини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Туркий мамлакатларда ёшлар учун ёзги мактаблар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Тошкентда ўтаётган “InnoWeek.Uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгресси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркиядан вакиллар иштирок этишди.
Учрашув давомида туркий дунё вакиллари Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлатлари ёшлари ўртасида алмашинув дастури, илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва келгусида бу борада ўзаро меморандумлар имзолаш масалалари муҳокама қилинди.
© Министерство высшего образования, науки и инноваций республики УзбекистанТуркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўз университетларининг халқаро нуфузини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади
Cтраны-члены организации тюркских государств будут совместно работать над повышением международного престижа своих университетов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўз университетларининг халқаро нуфузини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббуслар:
Ўзбекистондаги ёшлар академияси билан ТДТга аъзо мамлакатлар ёш олимлари ўртасида алмашинув ва ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш;
Докторантурада таҳсил олувчи ёшларнинг ТДТ давлатларида илмий изланиш олиб боришини таъминлаш;
Диссертацияларни туркий мамлакатларда ёқлаш амалиётини жорий этиш Университетларнинг халқаро нуфузини ошириш учун биргаликда ҳаракат қилиш.

“Келгусида ўзаро ҳамкорлик асосида қисқа муддатли стажировкалар, грантлар эълон қилиш ҳамда ёзги мактабларни ташкил этиш ниятимиз ҳам бор, — дейди Ёшлар академияси раҳбари Акбархон Собирхонов.

Қўшимча қилинишича, мазкур давра суҳбати туркий давлатлар ўртасида илк йирик қадам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши ўтказилган эди.
Янгиликлар лентаси
0