https://sputniknews.uz/20230615/samarqand-talim-vazirlari-yigilishi-35979360.html
Самарқанддаги ТДТ таълим вазирлари йиғилиши якунланди — тафсилотлар
Самарқанддаги ТДТ таълим вазирлари йиғилиши якунланди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро анжуманда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон фан ва таълим вазирликлари делегациялари қатнашди.
2023-06-15T10:07+0500
2023-06-15T10:07+0500
2023-06-15T14:20+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
таълим
туркий давлатлар ташкилоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0f/35979766_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f8ce6553b8df66441f557ed5d7532814.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши якунланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.13-14 июнь кунлари ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон фан ва таълим вазирликлари делегациялари қатнашди.ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев таълим соҳасида келишилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.Шу билан бир қаторда, мазкур йиғилишда олий таълим муассасалари ўртасидаги Орхун алмашинув дастурининг ҳозирги ҳолати ҳамда кейинги йили мазкур тадбирда раислик қилувчи томон ва ўтказиш жойини аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар ҳар бир мавзу бўйича ўз муносабати ва фикрини билдирди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0f/35979766_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6338b95c124dfd7af61d6f75e52a6742.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд таълим вазирлари йиғилиши
самарқанд таълим вазирлари йиғилиши
Самарқанддаги ТДТ таълим вазирлари йиғилиши якунланди — тафсилотлар
10:07 15.06.2023 (янгиланди: 14:20 15.06.2023) Халқаро анжуманда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон фан ва таълим вазирликлари делегациялари қатнашди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши якунланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
маълум қилди. 13-14 июнь кунлари ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон фан ва таълим вазирликлари делегациялари қатнашди.
Йиғилганлар томонидан ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги бундай учрашувлар 2012 йилдан буён доимий тарзда ўтказиб келинаётгани, ушбу икки кунлик йиғилиш туркий давлатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.
ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев таълим соҳасида келишилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.
Шу билан бир қаторда, мазкур йиғилишда олий таълим муассасалари ўртасидаги Орхун алмашинув дастурининг ҳозирги ҳолати ҳамда кейинги йили мазкур тадбирда раислик қилувчи томон ва ўтказиш жойини аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳар бир мавзу бўйича ўз муносабати ва фикрини билдирди.