Шўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади

© Шуртанский газо-химический комплексШўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади
Шўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Дубай билан ҳамкорликда мажмуанинг авария ҳолатларига қарши ҳимоя ва блокировка бошқарув тизимлари, қозонларининг автоматлаштирилган бошқарув тизимларида модернизация қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Шўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади, дея хабар берди мажмуа матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Шўртан газ кимё мажмуасида режали жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мажмуа томонидан 14 кун давомида 1480 та профилактик кўрик, таъмирлаш ва модернизация ишлари амалга оширилди.
© Шуртанский газо-химический комплексШўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади
Шуртанский газо-химический комплекс начал работат в штатном режиме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Шўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади

“Дубайнинг “HIMA Middle East FZE” компанияси билан ҳамкорликда мажмуанинг авария ҳолатларига қарши ҳимоя ва блокировка бошқарув тизимлари, “Mechanics” МЧЖ иштирокида буғ-газ ҳаво таъминоти цехи қозонларининг автоматлаштирилган бошқарув тизимларида модернизация ишлари якунланди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, режали жорий таъмирлаш ва модернизация ишлари, келгусида мажмуадаги операцион самарадорликни ошириш, ишлаб чиқариш йиллик ҳажмини ортишига замин яратади.
© Шуртанский газо-химический комплексШўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади
Шуртанский газо-химический комплекс начал работат в штатном режиме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Шўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади
Маълумот учун, мажмуа йилига 4,0 млрд куб метргача хом ашё гази, 3,5 млрд куб метргача табиий газ, 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен грануласи, 110 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ, 90 минг тоннадан ортиқ газ конденсати, 1,0 минг тоннадан ортиқ олтингугурт грануласи ишлаб чиқариш қувватига эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон газни қайта ишлаш жараёнларига Россия холдингини жалб қилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Россиянинг “ПЕТОН” компанияси мутахассислари ҳамкорлигида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасидаги табиий газни қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш имкониятлари ўрганилди.
Янгиликлар лентаси
0