https://sputniknews.uz/20231017/qahramon-quranboev-rossiya-ozbekistonliklar-40024788.html
Қаҳрамон Қуранбоев Россиядаги ўзбекистонликлар билан учрашди — тафсилотлар
Қаҳрамон Қуранбоев Россиядаги ўзбекистонликлар билан учрашди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда ўзбекистонликларнинг турли масалалари маҳаллий ҳокимликлар билан боғланилиб учрашув жойида ҳал этилди.
2023-10-17T09:30+0500
2023-10-17T09:30+0500
2023-10-17T10:41+0500
миграция
россия
ўзбекистон
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40024272_0:38:1092:652_1920x0_80_0_0_56ad6a815d0d82fead814bf3ace8eda0.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси Санкт-Петербургдаги қурилиш объектларида меҳнат қилаётган 900 нафар ўзбекистонлик билан учрашди.Россияда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонликларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам бериш ишлари давом этмоқда.Улар билан ўтказилган мулоқот давомида таълим тўлов-контракти, уй-жой, Ўзбекистонда ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит, қайтиш учун авиачипта каби ёрдамлар бўйича 85 та масала кўриб чиқилди. Қайд этилишича, Санкт-Петербург шаҳридаги кунлик меҳнатга жалб қилинадиган бозорда 800, 1000 нафар кунлик иш қидирувчиларнинг асосий қисмини ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ташкил этиши кузатилди.Шунингдек, 200 нафарга яқин кунлик ишчилар билан ўтказилган мулоқотларда 1 нафари уй-жой, 2 нафари ҳарбий хизмат, 9 нафари даволаниш, 13 нафари Ўзбекистонда муносиб иш ўрнига жойлашиш бўйича мурожаат қилди.Ушбу кўтарилган масалалар юзасидан шу жойнинг ўзида масъуллар билан боғланилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.Шундан сўнг энг кўп, 5 минг нафар ўзбекистонлик сотувчилар ва хизмат кўрсатувчи меҳнат муҳожирлари фаолият юритаётган “Салов бозори”га ташриф буюриб, 150 нафари билан суҳбатлашилди ва муаммолари ўрганилди.Ишчи гуруҳ фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам бериш ишларини давом эттирмоқда.Эслатиб ўтамиз, Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига кўмаклашиш учун комиссия иш бошлади. Комиссия 9-20 октябрь кунлари Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40024272_87:0:1006:689_1920x0_80_0_0_820a68ef34d7fbc70c5e08e1331ea84e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қаҳрамон қуранбоев россияд ўзбекистонликлар маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси мигрантлар
қаҳрамон қуранбоев россияд ўзбекистонликлар маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси мигрантлар
Қаҳрамон Қуранбоев Россиядаги ўзбекистонликлар билан учрашди — тафсилотлар
09:30 17.10.2023 (янгиланди: 10:41 17.10.2023) Учрашувда ўзбекистонликларнинг турли масалалари маҳаллий ҳокимликлар билан боғланилиб учрашув жойида ҳал этилди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси Санкт-Петербургдаги қурилиш объектларида меҳнат қилаётган 900 нафар ўзбекистонлик
билан учрашди. Россияда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонликларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам бериш ишлари давом этмоқда.
Улар билан ўтказилган мулоқот давомида таълим тўлов-контракти, уй-жой, Ўзбекистонда ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит, қайтиш учун авиачипта каби ёрдамлар бўйича 85 та масала кўриб чиқилди.
"Шундан 67 таси маҳаллий ҳокимликлар билан боғланилиб учрашув жойида ҳал этилди, қолган 18 таси эса “Йўл харита”га киритилди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Санкт-Петербург шаҳридаги кунлик меҳнатга жалб қилинадиган бозорда 800, 1000 нафар кунлик иш қидирувчиларнинг асосий қисмини ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ташкил этиши кузатилди.
Шунингдек, 200 нафарга яқин кунлик ишчилар билан ўтказилган мулоқотларда 1 нафари уй-жой, 2 нафари ҳарбий хизмат, 9 нафари даволаниш, 13 нафари Ўзбекистонда муносиб иш ўрнига жойлашиш бўйича мурожаат қилди.
Ушбу кўтарилган масалалар юзасидан шу жойнинг ўзида масъуллар билан боғланилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шундан сўнг энг кўп, 5 минг нафар ўзбекистонлик сотувчилар ва хизмат кўрсатувчи меҳнат муҳожирлари фаолият юритаётган “Салов бозори”га ташриф буюриб, 150 нафари билан суҳбатлашилди ва муаммолари ўрганилди.
Ишчи гуруҳ фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам бериш ишларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига кўмаклашиш учун комиссия иш бошлади. Комиссия 9-20 октябрь кунлари Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқотлар
ўтказилиши режалаштирилган.