Қашқадарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТез ёрдам, машинаси
Тез ёрдам, машинаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига 24 нафар бемор олиб келинган.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Қашқадарё вилояти Муборак туманида автобусда газ баллони портлаши оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига 15 октябрь куни соат 17:30 лар атрофида 24 нафар бемор олиб келинган.
Шундан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. 4 нафар бемор турли жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимида назоратда қолдирилди. 4 нафар бемор реанимация бўлимига ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Вафот этганлар йўқ.
Вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қатъий назоратига олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муборак туманида автобусда газ баллони портлагани хабар қилинган эди. ФВВ эса 4 киши ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0