Қашқадарёда автобусдаги газ баллони портлади: жабрланганлар бор

© Sputnik / Рамиз БахтияровТез ёрдам машинаси. архив сурат
Тез ёрдам машинаси. архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада жароҳат олган.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Қашқадарё вилояти Муборак туманида "Isuzu" автобусининг газ баллони портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса 15 октябрь куни соат 16:50 да туман ҳудудидан ўтувчи Қарши-Бухоро ички йўлида рўй берган.
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада жароҳат олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган. Қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.
"Энг асосийси, ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган", — дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0