https://sputniknews.uz/20231016/ozbekiston-yunvto-40004391.html
Ўзбекистон ва ЮНВТО “йўл харитаси”ни қабул қилади
Ўзбекистон ва ЮНВТО “йўл харитаси”ни қабул қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашувида маълум қилинди. Пололикашвили Самарқандда ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш доирасида бўлиб турибди.
2023-10-16T16:25+0500
2023-10-16T16:25+0500
2023-10-16T16:25+0500
туризм
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
бутунжаҳон туризм ташкилоти (юнвто)
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/40004808_0:80:1192:751_1920x0_80_0_0_9508dadd14506ed25e05fee69d2c4933.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашувида маълум қилинди.Пололикашвили Самарқандда ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш доирасида бўлиб турибди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон туризм салоҳиятини ошириш бўйича БМТнинг ихтисослаштирилган институти билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.Туризм тармоғини ислоҳ қилишда Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорига айланган ЮНВТО билан ҳамкорликда мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.ЮНВТО бош котиби Мирзиёевга туризм соҳасининг жорий йилги бош халқаро тадбири юксак савияда тайёрланиши ва ташкил этилишига кўрсатилган кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди.Форумда дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатидан юқори даражали делегациялар иштирок этаётгани глобал ва минтақавий туризм марказларидан бири сифатида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.Бош Ассамблея доирасида туризм соҳасидаги етакчи компаниялар, олий таълим муассасалари ва ташкилотлар иштирокида инвестиция ва таълим форумлари ҳам бўлиб ўтади. Улар якунида мазкур йўналишлар бўйича қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидани аниқ шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.Учрашув якунида юбилей сессиянинг асосий якунларини амалга ошириш учун қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20231016/samarqandda-unwto-bosh-assambleyasining-yubiley-sessiyasi-oz-ishini-boshlaydi-39993596.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/40004808_66:30:1115:817_1920x0_80_0_0_8c7d719d7d4855e3ca4fa9faf315c6bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ва бутунжаҳон туризм ташкилоти (юнвто)
ўзбекистон ва бутунжаҳон туризм ташкилоти (юнвто)
Ўзбекистон ва ЮНВТО “йўл харитаси”ни қабул қилади
Мирзиёев Самарқандда ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашувида маълум қилинди.
Пололикашвили Самарқандда ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш доирасида бўлиб турибди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон туризм салоҳиятини ошириш бўйича БМТнинг ихтисослаштирилган институти билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Туризм тармоғини ислоҳ қилишда Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорига айланган ЮНВТО билан ҳамкорликда мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
“Мамлакатимизда ЮНВТО Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси ўтказилиши, унинг доирасида Самарқанд шаҳрида Халқаро туризм академияси ва “Ипак йўли” тематик офисининг очилиши ҳамкорликнинг муҳим амалий натижалари бўлди”, - дейилган хабарда.
ЮНВТО бош котиби Мирзиёевга туризм соҳасининг жорий йилги бош халқаро тадбири юксак савияда тайёрланиши ва ташкил этилишига кўрсатилган кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди.
Форумда дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатидан юқори даражали делегациялар иштирок этаётгани глобал ва минтақавий туризм марказларидан бири сифатида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.
Бош Ассамблея доирасида туризм соҳасидаги етакчи компаниялар, олий таълим муассасалари ва ташкилотлар иштирокида инвестиция ва таълим форумлари ҳам бўлиб ўтади. Улар якунида мазкур йўналишлар бўйича қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидани аниқ шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Учрашув якунида юбилей сессиянинг асосий якунларини амалга ошириш учун қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.