Бугун Самарқандда UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси ўз ишини бошлайди

© Sputnik / Актан ТемиркановПлощадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари
Площадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тадбирда 130 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади.
САМАРҚАНД, 16 окт — Sputnik. Бугун Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Тадбирда 130 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади.
Юбилей сессияси тадбирлари 16–20 октябрь кунлари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади. БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили уларда иштирок этиш учун бир кун аввал Самарқандга келди.
Сессия доирасида энг яхши туристик қишлоқ танланади.
“Ушбу номинация 2021 йилда нафақат ривожланган ҳудудлар, балки ўз қадриятларини сақлаган ва анъаналарини тарғиб қилган қишлоқларга сайёҳлар эътиборини жалб қилиш мақсадида UNWTO томонидан таъсис этилган”, — дейди Туризм қўмитаси бўлим бошлиғи Мансур Меликов.
Рўйхатга Ўзбекистондан 5 та манзил – Самарқанд вилоятидаги Конигил, Навоий вилоятидаги Сентоб, Сурхондарё вилоятидаги Сангардак, Жиззах вилоятидаги Ухум ва Фарғона вилоятидаги Аввал туризм қишлоқлари киритилган.
UNWTO 158 иштирокчи давлат, 6 ассоциациялашган минтақа, кузатувчи мақомига эга бўлган иккита минтақа ва 500 дан ортиқ бўлинмали ташкилотларни бирлаштиради. Ўзбекистон 1993 йилдан буён унинг аъзоси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради.
Янгиликлар лентаси
0